Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ХУЛОСА  ИЖОБИЙ  БЎЛСА, УЙ  БЕРИЛАДИ

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, 2017-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарларида ва Тошкент шаҳри туманларида 945 та кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Бундан мақсад шаҳарда яшаётган аҳолини, жумладан, ёш­оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш. Шу орқали уларнинг турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдир. Жорий йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган бўлиб, шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади.

— Фуқаро ушбу янги квартиралардан бирига эга бўлиш учун биринчи навбатда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга мурожаат этиши лозим, — дейди «Ипотека-банк» АТИБнинг Ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Қурбонов. — Мазкур комиссия фуқаронинг квартирага муҳтожлиги ва тўловга қобилиятини ўрганиб чиқиб ижобий хулоса берса, унга кўп қаватли уй-жойлардан бир хонадон бириктирилади. Шу вақтнинг ўзида талабгор хонадон қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги суммани бошланғич бадал сифатида Ипотека банк филиалларида шакллантириши лозим.

Уй-жой қуриб битказилгач, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка бир қатор ҳужжатларни тақдим этади. Ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар шулар жумласидан. Банк унга имтиёзли шартлар асосида шу квартирани харид қилиш учун ипотека кредитини ажратади.

Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож жисмоний шахсларга кўп квартирали уй-жойдаги хонадонни сотиб олиш учун ипотека кредити 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, кредитдан фойдаланганлик учун дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз ва қолган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади. Бунда банк сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 фоизи миқдоригача бўлган суммани қарз олувчига кредит сифатида беради.

Уйларнинг нархи апрель ойида маълум бўлади. 

 Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар