уйнинг нархи шунча қимматлашадими?
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, жорий йилда мамлакатимиз қишлоқ массивларида барпо этиладиган 15 мингта тураржойнинг бош режаси комплекс асосда лойиҳалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Асомиддин Тожиевнинг айтишича, бунда ҳар бир массивда хизмат кўрсатиш объектлари, спорт майдончалари ва муҳандислик тармоқлари, ҳовли қисмида болалар майдони, уй эгалари дам олиши учун шароитлар эътиборга олинган.
Бундан ташқари, бош режада жойларнинг табиий иқлим шароити, сейсмик ҳолати, ернинг рельефи ва геологик хусусиятлари, ер ости сувларининг паст-баландлиги лойиҳада кўзда тутилган. Энергияни тежайдиган маҳаллий материаллар ва асбоб-ускуналар янги турларидан фойдаланишнинг янада кенгайтирилиши барпо этилаётган уйларнинг таннархи пасайишига ҳамда аҳолининг барча қатлами учун мақбул нархлар белгиланишига хизмат қилади.
— Кўпчилик нима учун уйлар нархи қарорда кўрсатилганидан бирмунча фарқ қилади, деб сўрайди, — дейди Асомиддин Тожиев. — Бунинг асосий сабабларидан бири уйларнинг неча балли зилзилага бардошли қилиб қурилишида. Айтиш керакки, ҳар бир балл қўшилиши уй нархининг тахминан 15 фоизга ошишига олиб келади.
Янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар сейсмик жиҳатдан зилзилабардошлиги 7-8 баллга мўлжалланган. Бунинг учун лойиҳаларда темирбетон боғламалар, деворлар кесишиш бурчакларини бўйлама ва кўндаланг армокаркаслар билан мустаҳкамлаш каби жиҳатлар инобатга олинган. 9 балли сейсмик ҳудудларда ёки чўкиш хусусияти бор ерларда қуриладиган уйларнинг лойиҳавий-конструктив ечими эса пишиқ ўрганиб чиқилган.
Мутасаддининг айтишича, лойиҳаларда канализация тизими алоҳида чиқиндихонага уланишига эътибор қаратилган. Сув таъминоти қийин бўлган ҳудудларда эса ҳар бир хонадонга алоҳида қўшимча зарурий бинолар қурилади.
Ўз мухбиримиз
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил