Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОРОЛБЎЙИЛИКЛАРГА ЧЕГИРМА БЕРИЛИБДИМИ?

— Куни кеча қўни-қўшниларимиздан эшитиб қолдим: Оролбўйи минтақасида яшовчи одамларга поездга ёки самолётга чипта олишда нарх-наво борасида имтиёзлар белгиланибди. Шу ростми?

Музаффар ТЎРЕЕВ,

Нукус шаҳри

ОРОЛБЎЙИЛИКЛАРГА ЧЕГИРМА БЕРИЛИБДИМИ?

— «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилишича, Президентимизнинг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Қўнғирот —  Тошкент — Қўнғирот», «Урганч — Тошкент  — Урганч» ва «Шовот — Тошкент — Шовот» йўналишларидаги поездларида қатновчи бир нечта тоифадаги йўловчиларга белгиланган тарифларга нисбатан 50 фоиз чегирма жорий қилинди. Жумладан:

— пенсионерлар (жумладан, 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобил АЭСдаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этганлар);

— ногиронлар (биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳ), ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

—  16 ёшгача бўлган болаликдан ногиронлар, ногиронлик гуруҳи кўрсатилган тиббий-меҳнат эксперт комиссияси текширув акти кўчирмаси ёки гувоҳнома бўлган ҳолда ҳамда ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс;

— ўқишга кетаётган талабалар, олий таълим муассасасига таклифнома ёки олий таълим муассасасига йўлланма ёхуд талабалик гувоҳномаси ва олий таълим муассасасидан маълумотнома бўлган ҳолда;

— фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тайинланган кам таъминланган оилалар аъзолари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам тўланаётган давр учун маълумотнома бўлган ҳолда.

Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик ва халқаро шартномаларга мувофиқ, алоҳида шахслар учун киритилган имтиёзлар сақланиб қолади.

Чегирмаларнинг бир нечта туридан бир вақтнинг ўзида фойдаланишга рухсат берилмайди.

Қўшимча тариқасида айтиш жоизки, худди шу минтақа аҳолиси орасидан айни тоифадаги фуқароларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Нукус — Тошкент — Нукус» ва «Урганч — Тошкент — Урганч» йўналишларида парвоз қилиш учун чипталар харид қилишда ҳам 50 фоизлик имтиёз жорий қилинган. 

Чегирмалар фақатгина «иқтисод» класс тарифида берилиши маълум қилинган.

 Жасур КЕНГБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар