Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБугунги кунда Тошкент шаҳрида жами 160 та тез тиббий ёрдам машинаси (шуларнинг 34 таси «Hyundai», қолгани «Дамас») бўлиб, уларнинг барчаси шу ойнинг охиригача GPS аппарати билан жиҳозланади. Шу орқали уларнинг чақирув бўлган жойга етиб боришдаги кечикиши камайиши кутилмоқда.
— Йўллардаги тирбандлик ёки бирор қурилишлар белгиланган манзилга ўз вақтида боришга халал бераётган бўлса, энди мазкур мослама ёрдамида махсус йўл харитаси орқали бу муаммо барҳам топади, — дейди Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Абдулла ИБАТОВ. — Шаҳар аҳолиси куннинг исталган пайтида ўз вақтида ва малакали тез тиббий ёрдам олиши таъминланади. Ҳозирда тез тиббий ёрдамда тасдиқланган 83 хил дори воситалари мавжуд. Келгусида уларнинг сонини ошириш кўзда тутилган.
А.Ибатовнинг айтишича, бундан буён Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарда дори-дармон воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағ ҳам камида икки баробарга оширилади. Шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палатада уларнинг рўйхати ўрнатилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил