Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Батафсилёхуд турникда кўп осилса, бўй ўсиб кетадими?
Орамизда бўйи пастлигидан норозилар ҳам кўп. Кўпчилик янада новча бўлишни хоҳлайди-ю, аммо бунинг қандай уддасидан чиқишни билмайди. Қуйида бериладиган маслаҳатлар ўсмирларга асқатади.
Дастлаб бўй ўсиши нималарга боғлиқ эканини аниқлаб олайлик. Биринчидан, бу — бевосита генга боғлиқ. Агар ота-онанинг бўйи паст бўлса, у ҳолда, табиийки, бола уларга тортади. Лекин ўсиб кетганлар ҳам ҳаётда оз бўлса-да, учрайди.
Иккинчи энг муҳим омил — овқатланиш. Бунда биринчи навбатда, сут ва творогни мунтазам истеъмол қилиш лозим. Сут маҳсулотлари кальцийга бой. Ушбу модда бўй ўсиши ва суяклар мустаҳкамланиб, кенгайишини тезлаштиради.
Бундан ташқари, таомга иложи борича хом сабзавот ва мевалар қўшиш зарур. Унутманг, айнан хом. Чунки хом маҳсулот термик ишловда ўзида мужассам фойдали моддаларини йўқотади. Шунингдек, турли бўтқаларни ҳам истеъмол қилиш фойдадан холи бўлмайди. Масалан, сули, гречихали бўтқалар яхши самара беради.
Учинчи омил — турмуш тарзи. Инсондаги зарарли одатлар ҳамда оғир жисмоний юкламалар бўй ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланиш зарур. Бунинг учун энг мақбули спорт, энг аввало, сузишдир. Сўнг баскетбол ёки волейбол ўйини туради.
Сузган пайтда умуртқа бўшашиб, чўзилади. Бу, ўз навбатида, тананинг узайишига ёрдам беради. Баскетбол ёки волейбол ўйнаганда эса инсон кўп сакраши туфайли, самарадорлик янада ортади. Шу билан бирга, бўй ўсишида гимнастиканинг ҳам ўрни беқиёс. Чўзилиш машқларни канда қилманг. Шпагатга ўтиришга ҳаракат қилинг.
Айримларда шундай фикр бор: турникда кўп осилса, бўй ўсиб кетади. Аммо бу нотўғри. Агар сиз турникда соатлаб шунчаки осилиб турсангизу, лекин ҳеч нима бажармасангиз, бирор нарсага эришолмайсиз. Турникда ақлни ишлатиб машқ қилиш керак. Биринчидан, бутунлай бўшашиш, танани зўриқтирмаслик лозим. Иккинчидан, турникда «қуруқ» осилгандан кўра, оёқларни айлана шаклида, томонларга айлантирган маъқул. Бу эса, яна ўша умуртқа учун айни муддаодир.
Бўйни ўстириш учун билишингиз керак бўлган ушбу маълумотларнинг баридан фойдаланинг, барига амал қилинг. Фақат уларни амалга ошириш жараёнида руҳан тайёр туринг. Психологик ҳозирлик бўлса, кўзлаган мақсадга, албатта, эришасиз.
Анвар ҚИДИРБОЕВ,
спорт шифокори
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил