Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилЯхши тулпор сотиб олмоқчи бўлганлар кўп. Бироқ ҳар қандай от бир вақтнинг ўзида ҳам яхши, ҳам ёмон бўлиши мумкин.
Сабаби у бирон юмуш учун фойдали, бошқасига эса яроқсиз бўлиши ҳеч гап эмас.
Айтайлик, сизга сайр учун от керак. Бунда феъл-атворининг вазминлиги, минган пайтда гапга кўнувчанлигига эътибор қаратиш зарур. Чопқирлик, шўхлик, ташқи кўринишдаги айрим камчиликлар, зотдорлик, насли муҳим аҳамият касб этмайди. Асосийси, тулпор кўриниши кўркам, ювош ва чавандоз минганда итоаткор бўлса, бас.
Агар от мусобақада, дейлик, чоптириш ёки сакратиш, чавандозларни ўқитиш мақсадида керак бўлса, бунда жониворнинг ёрқин қиёфаси, ранги у қадар муҳим эмас. Наслдорлик, зотдорлик ҳам катта роль ўйнамайди. Аввало характер, ундан кейин «иш бериш» сифати, яъни кичик-кичик тўсиқлардан сакрай олиш қобилияти туради. Мусобақа ҳавосини илгари кўрган йилқи бўлса, янада яхши. Фақат у жуда қари эмаслигига эътибор қаратинг.
Борди-ю, от махсус аравада мўлжалланган пойга учун танланаётган бўлса, биринчи ўринда унинг ташқи кўринишига аҳамият беринг. Жониворнинг бенуқсон ташқи тузилиши бундай турдаги мусобақаларда ярим ғалаба дегани. Ва яна бошқарув пайтида сезувчанлиги, наслдорлиги, ранг-туси инобатга олиниши лозим. Танасида доғи кўпини танламаган маъқул.
Энди, баланд тўсиқлардан сакрашга қандай от танлаш керак? Бунда ўйноқилик, шўхлик, чопқирлик хусусиятлари шаклланган тулпор яхши. Чунки мусобақада вақт чегараланган. Бундан ташқари, отнинг орқа оёқлари ердан итарилиши, силкиниши мукаммал ривожланганини эътибордан четда қолдирманг. Шунингдек, олд оёқлари мустаҳкам бўлиши зарур. Сабаби қўниш жараёнида жонивор ва чавандознинг бутун оғирлиги айнан шуларга тўғри келади. Табиийки, от тўсиқлардан қўрқадиган бўлса, уни четлаб ўтишга ҳаракат қилади. Шунинг учун жониворнинг темперамент (мижози) ва дадиллигини инобатга олинг.
Пойгага ихтисослашган отларда унинг насли, ташқи кўриниши, ишчанлик кайфияти ва қобилияти баҳоланади. Умуман олганда, у ёки бу отни, албатта, мутахассис ёрдамида танлаган дуруст.
Мирзоҳид МУСАЕВ,
от спорти бўйича Осиё чемпиони
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил