Спорт      Бош саҳифа

СПОРТ МАКТАБИ САРИ ЕТАКЛАБ...

Спортга қизиқмайдиган, чемпионликни ҳавас қилмайдиган бола бўлмаса керак. Фақат унинг қизиқишини вақтида англаш ва тўғри йўналиш бериш лозим. Фарзанднинг бу орзусини амалга ошириш учун эса спорт мактаблари асқатади.

СПОРТ МАКТАБИ САРИ ЕТАКЛАБ...

— Болалар спорт мактабига беш ёшдан қабул қилинади, — дейди Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Миразиз МАНСУРОВ. — Аммо бу ёшдан спортнинг айрим турлари билан шуғулланишни бошлаш ҳам керак. Масалан, бадиий гимнастика, каратэ, таэквондо, шахмат, шашка, яккакураш кабиларни бошласа бўлади. Сузиш билан етти, кикбоксинг билан эса 14-15 ёшдан шуғулланиш мумкин. Чунки бола ўсиш даврида жуда мўрт бўлади. Жиддий жароҳат олиши, умуртқа поғонасида сиқилиш ёки суяклар қийшайиши мумкин.  Шу сабаб беш ёшдан етти ёшгача бадиий гимнастика, сўнг ўн ёшгача сузиш билан шуғулланиб, кейин ўзи истаган спорт турига йўналтирган маъқул. Гоҳида бола ота-она истаги билан спорт мактабига келади ва уларнинг қизиқиши туфайли спорт турини танлайди. Бу боланинг ижобий натижага эришишига тўсқинлик қилади. Шу сабаб, аввало, унинг шахсий қизиқишини ҳисобга олиш лозим бўлади.

Тиббий кўриклар

Гоҳида спорт мактабига шифокор тавсияси билан бадиий гимнастикага келишади. Биз боланинг ҳолатини ўрганганимизда эса бола бадиий гимнастика билан эмас, даволовчи гимнастика билан шуғулланиши кераклиги маълум бўлади. Даволовчи гимнастика билан эса поли­клиникада шифокор назорати остида шуғулланилади. Чунки бу оёқ-қўл, умуртқа қийшайиши, нотўғри ўсиши каби ҳолатларда буюрилади. Албатта, баъзида англашилмовчилик ёки нотўғри тавсия, айрим ҳолларда ота-она илтимоси билан тиббий маълумотнома нотўғри ёзилган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай ҳолатларда болани тўғри спортга йўналтириш учун мактабдаги шифокор оилавий поликлиникадан олиб келинган тиббий маълумотномаси билан болани кўрикдан ўтказгач, ўзининг хулосаси билан таққослайди. Агар болада ҳеч қандай жиддий нуқсон бўлмаса, мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, спорт мактабида ротация жараёни кетади. Яъни, шифокор мактабдаги ва мактаб филиалларидаги болаларни бирма-бир кўрикдан ўтказади. Уларнинг машғулот жараёнидаги ҳолатини, бўйи, вазни, кўкрак қафаси ўзгаришини кузатади. Унинг бу тиббий хулосаси олти ой давомида амал қилади. Олти ойдан сўнг мураббийи билан бирга бориб республика спорт тиббиёт марказида мутахассислар кўригидан ўтади. Бу кўрик ҳар олти ойда такрорланади. Соғлиғида нуқсони бор болалар ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун бола тиббий кўрикдан ўтган пайтида, шифокор унга қайси спорт тури билан шуғулланиш мумкинлиги ҳақида йўлланма беради. Агар спорт мактабида спортнинг шифокор тавсия этган тури бўлса, келиб машғул бўлиши мумкин. Фақат мураббий боланинг хасталиги ҳақида аниқ маълумотни билиши керак.

Қабул қилиш тартиби

Спорт мактабига кириш учун боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида маълумотнома, ўқиш жойидан маълумотнома, 3х4 ўлчамдаги расм, суғурта полиси ва ота-онанинг аризаси керак бўлади. Аввало, бола мактабнинг бошланғич гуруҳига қабул қилинади. Бу гуруҳга бола беш ёшидан қабул қилиниши мумкин. Бошланғич гуруҳ учта босқичдан иборат бўлиб, биринчи йили машғулотлар ҳафтасига уч марта икки соатдан, иккинчи йили тўрт марта, учинчи йили машғулот соати узайтирилади.

Бошланғич гуруҳлардан кейинги босқич ўқув тайёргарлик гуруҳи ҳисобланади. Бу гуруҳга асосан, бошланғич гуруҳда мусобақаларга қатнашиб яхши кўрсаткичларга эришган болалар сараланиб олинади. Саралашдан ўтолмаганлар бошланғич гуруҳда машғулотларини давом эттираверади.

Ўқув тайёргарлик гуруҳида 19-20 ёшгача машғулот олиб борилади. Ундан кейин ўқувчи Олий маҳорат спорт мактабига жўнатилади. Бу мактаб уларни халқаро турнирларга, олимпиадаларга, жаҳон кубоги, жаҳон ва Осиё чемпионатига тайёрлайди.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔196

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11272

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11008

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 196    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11272    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11008    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11417    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11117    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар