Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Улар орқали аҳолининг муаммоларига тезкор ва самарали ечим топилмоқда, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар қилинмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолиятини юқори даражада ташкиллаштириш ҳамда мансабдор шахсларнинг халқ билан самарали мулоқотини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан қулай шарт-шароитлар яратилди.
Бухоро вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 6 — 10 февраль кунлари мобайнида вилоят ҳокими томонидан 44 нафар фуқаро шахсан қабул қилинди. Ҳоким билан юзма-юз мулоқот чоғида улардан 40 нафари ариза, 3 киши шикоят ва 1 нафари эса таклиф киритди. Аризаларнинг 16 таси хонадон ажратиш ва уй-жой билан таъминлаш, 1 таси уй-жойини қонунийлаштириб бериш, 3 таси ишга жойлаштириш, 6 таси моддий ёрдам, 2 таси соғлиқни сақлаш, 5 таси тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, 3 таси пул муомаласи (кредит), 2 таси ҳудудни ободонлаштириш, 1 таси газ, 2 таси қурилиш, 2 таси раҳбарлар фаолиятидан норозилик билан боғлиқ мурожаатлардир.
Қабуллар жараёнида мурожаатларнинг ижросини тезкорлик билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими томонидан соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди ва уларнинг барчаси назоратга олиниб, тезкор чоралар кўрилиши таъминланмоқда. Хусусан, Жондор тумани «Қароли» қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Гулзода Ҳамроеванинг соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналардан бирига хизматчи-санитар вазифасига ишга жойлаштириш тўғрисидаги мурожаати қаноатлантирилди. Шунингдек, Олот тумани Нурафшон кўчаси 9/4 уй, 2-хонадонда яшовчи фуқаро И.Артиқованинг мурожаати асосида чет эл олийгоҳларида таҳсил олаётган ўғлининг контракт тўловларини тўлаш учун тегишли маблағларни белгиланган тартибда конвертация қилиб бериш чоралари кўрилди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ер майдони ажратишни сўраб ёзилган ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олиниб, ижобий ечим топилмоқда. Фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги 6 та мурожаати жойига чиқиб ўрганилиб, аниқ чоралар кўрилди. Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш учун туман ва шаҳарлар ҳокимликлари қошидаги махсус ишчи гуруҳлари ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиб, янги тартиблар асосида фуқароларга уй-жой ажратилмоқда.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил