Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ИККИНЧИ ИМКОНИЯТ

Ёмғир томчиламоқда. Осмонда қора булут — ҳадемай шаррос қуйса керак. Соябоним йўқ эди. Тезда етиб оламан деган мақсадда уйга шошилдим.

ИККИНЧИ ИМКОНИЯТ

Узоқдан бир аёл кўринди. Уст-бошидан янги келинга ўхшайди. Бирдан ёмғир шаррос қуя бошлади. Юришга имкон топмай, ўзимни кекса тут дарахти панасига олдим. Келин ҳам шу томонга келаётганди. Унинг кўзидаги ёш шундай ёмғирда ҳам аниқ кўринарди...

— Синглим, нима бўлди? Шу ёмғирда қаерга кетяпсиз? — дедим юзидаги маъюсликни кўриб.

— Бошим оққан томонга, яшагим келмаяпти, ҳаммасидан тўйиб кетдим, — деди келин ҳам йиғисини яширолмай.

Гап-сўзларидан оиласида жанжал бўлганини пайқаш қийин эмас эди.

— Нима бўлди, синглим? Нега унақа деяпсиз, ҳар қандай оилада ҳам жанжал бўлиб туради. Сиз аёл кишисиз, сабрли бўлишингиз керак. Оилани сақлаб қолиш сизга ҳам боғлиқ. Ҳозир қаерга борасиз? Ота уйи­нгизгами?

— Йўқ, уйга борсам, ота-онамнинг бағри эзилади. Нима қилишниям билмаяпман. Тўйиб кетдим ҳаммасидан...

Озгина сўраб-суриштирганимдан сўнг аёлнинг дарди енгиллагандек бўлди. Ҳозир нима қилиб бўлса-да, уни уйига қайтаришим керак. Панд-насиҳат билан бундай қилиб бўлмайди. Хаёлимга бир фикр келди.

— Синглим, битта илтимос айтсам, қиласизми? — дедим юмшоқлик билан.

— Майли...

— Ерга тўкилган тутлардан иккитасини олинг. Икки кафтингизга қўйинг  ва биттасини орқа тарафга отинг, — дедим қўлидаги тут мевасига ишора қилиб. — Қани, энди шу отган тутингизни менга топиб беринг-чи? — дедим мулоҳаза билан.

Келин эса бир нечта тут меваларидан олиб «мана», «мана буниси», «менимча, бунисидир», деб бирин-кетин кўрсата бошлади.

— Йўқ, у эмас, униси ҳам эмас, тўхтанг, бу тут мевасини бир умр қидирсангиз ҳам топа олмайсиз, вақти­нгиз кетгани қолади, холос. Ундан кўра, иккинчи қўлингиздаги тутга қаранг. Бу сизнинг иккинчи имкониятингиз. Иккинчи имкониятга ҳамма ҳақли бўлади. Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Фақат арзимаган нарсалар учун муқаддас оилангиздан кечиб,  имкониятлари­нгиздан воз кечманг...

Келин эса озгина жим бўлиб турди-да, «вой, бешикда болам бор эди, йиғлаб қолгандир», дея уйи томон шошиб кетди. Мен эса битта оиланинг илиқ муносабатига дарз кетишидан сақлаб қолганимга хурсанд бўлиб йўлимда давом этдим.

Муҳаббат ҒАФУРОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔305

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔323

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔488

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 305    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 323    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 488    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 600    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 874    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар