Спорт      Бош саҳифа

«ҲУМО» ЭНГ ЗАМОНАВИЙ, ЭНГ УЛКАН СПОРТ МАЖМУАСИ БЎЛАДИ

Пойтахтимизнинг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги 9 гектар ҳудудда кўп тармоқли «Ҳумо» спорт комплекси қурилиши бошланди. Мажмуани бунёд этишга нима туртки бўлди? У нималарни ўз ичига олади? Ушбу спорт саройида қандай шароитлар яратилади?

«ҲУМО» ЭНГ ЗАМОНАВИЙ, ЭНГ УЛКАН СПОРТ МАЖМУАСИ БЎЛАДИ

Мазкур ноёб лойиҳа давлатимиз раҳбари Шавкат ­Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясида қайд этилганидек, ёшлар сиёсатини такомиллаштириш йўналишларидан бири — ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш.

Замонавийлик ва миллийлик уйғунлиги

12 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, сайилгоҳ ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади. Уларда жисмоний имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча шароитлар яратилади. 

Мажмуа дунёдаги етакчи архитекторлик бюроларидан бири бўлган ва 2018 йилда Корея Республикасининг Пьонгчанг шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган қишки Олимпия ўйинлари учун ҳам барча олимпия объектларни лойиҳалаштирган бюронинг эксклюзив лойиҳаси бўйича, архитектура ва дизайн соҳасидаги энг замонавий анъаналардан фойдаланилган ҳолда бунёд этилади. Лойиҳа халқаро спорт федерацияларининг олий даражадаги мусобақалар ўтказиш бўйича стандарт ва талабларига тўла жавоб беради. Спорт саройи дизайнида замонавий қурилиш ечимлари ва илғор технологиялар миллий маданият элементлари билан уйғунлашиб кетади. Жумладан, иншоотнинг меъморий ғоясидан муҳаббат, бахт ва ҳурлик рамзи бўлган Ҳумо қуши ўрин олган.

14 минг томошабин учун жой

Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита — асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил этади. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метр. Сарой 12,5 минг ўриндиққа эга, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалари ўтказиш сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган.

Асосий бинода 300 ўринли машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган. Мажмуа ҳудудида, шунингдек, спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажёр заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумовқатланиш шохобчалари, спорт анжомлар дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Иншоот атрофи замонавий ландшафт архитектураси усулларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштирилади ва аҳолига қулай бўлган маданий ҳордиқ чиқариш учун майдончалар ва боғлар барпо этилади. Велосипедлар ва роликларда учиш учун алоҳида йўлакчалар қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, бино ёнида 2000 та автомобиль учун мўлжалланган 4 қаватли автотураргоҳ бунёд этилиши кўзда тутилган.

Қандай мусобақалар ўтказилади?

Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда, баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиш имконияти яратилади.

Мажмуада умумхалқ байрамлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ўтказиш ҳам мумкин. Иншоотда дунё форматидаги энг янги мультимедиа тизими, спорт тадбирлари ўтказиш мақсадида шарҳловчилар учун замонавий махсус хоналар, оммавий ахборот воситаларининг тезкор ишлаши учун матбуот марказларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Лойиҳа оилавий ҳордиқ чиқаришни таъминлашга инновацион ёндашувни тақдим этади ва унда оилавий келиб дам олиш ҳисобга олинган. Фарзандлари билан келган ота-оналарга саломатликка фойдали ва мазмунли вақт ўтказиши учун универсал спорт клублари ташкил этилади.

Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа бўлган ушбу кўп функционал муз саройи бугуннинг ўзида нафақат катта мегаполиснинг, балки дунё миқёсидаги энг яхши спорт-маданий марказларидан бири бўлиш учун жиддий талаблар билан чиқмоқда.

Объект 2018 йил охирига қадар ишга туширилиши мўлжалланган.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔196

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11272

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11008

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 196    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11272    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11008    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11417    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11117    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар