Давр нафаси      Бош саҳифа

ЖАСОРАТ

Жалақудуқ туманидаги Абдуллабий қишлоғининг «Ибрат» маҳалласида бир таниқли уста-ҳунарманд яшайди. Ражабали Камолов дейишади уни. «Жасорат» медали соҳиби.

ЖАСОРАТ

1972 йилда таваллуд топган Ражабали, қисмат экан, айни болалик пайтида, ҳамма қатори ўйнаб куладиган, билим оладиган маҳалида ногирон  бўлиб қолган.

— Ўшанда бешинчи синфда ўқирдим,  — дея ёдга олади Ражабали Камолов. — Уйимиздан бир ярим чақирим узоқликдаги мактабга тенгдошларим билан пиёда қатнардик. Тўсатдан белимда оғриқ пайдо бўла бошлади. Аввалига совуқнинг асорати деб ўйладик. Кундан-кун оғриқ кучаявергач, отам мени туман шифохонасига олиб борди. Ўн кунча даволандим. Аммо фойдаси бўлмади. Қайтанга, оёқларим мажолсизлана бошлади. Вилоят шифохонасига бордик. У ердагилар эса: «Йиқилгансан», дея уқтиришди. Лекин жиддийроқ йиқилганимни ҳеч эслолмайман. Кейин билсам, собиқ иттифоқнинг «Бизда полиомиелит касаллиги тамомила тугатилди», деган иддаоларига менинг касаллигим тўғри келмай қолган экан...

Шу сабабли, мени бошқа ташхис билан даволашган. Орадан анча йил ўтиб, аниқ ташхис қўйилгач, қимматли вақт бой берилган эди. Шу боис касаллик асорати оғирроқ бўлди. Начора, тақдиримда бор экан, деб қолаверганман.

Мана, мустақиллигимиздан сўнг болалар полиомиелитга қарши ҳар йили икки марта эмланмоқда. Бундан жуда хурсандман. Бизнинг болалик йилларимизда ҳам одамлар, айниқса, болалар саломатлигига бугунгидек эътибор бўлганида эди, менга ўхшаган минглаб ёш авлод ногирон бўлиб қолмас эди...

Ўша руҳан оғир кунлар, тушкунлик мени енга бошлади. Яшашдан совиб бўлгандим. Ана шундай кунларнинг бирида, отам  менга «Ўғлим, сени ҳунарли қилиб қўйганимда яхши бўларди?», дея ўзидан хафа бўлиб кетганини кўрдим. Ва ниҳоят, ўн олти йилча аввал, ўзимда куч-ирода топдим. Отамга бозордан велосипед буюмларини олиб келишини илтимос қилдим ва уларни жой-жойига қўйиб, йиғишга киришдим. Бошида сал қийналдим, ишим ўхшамади, аммо шижоат сўнмади ва ўз мақсадимга эришдим. Дастлаб қариндош-уруғлар, сўнг маҳалладагиларнинг велосипедларини тузата бошладим. Мана,  кўриб турганингиздек, бугун бутун қишлоқнинг устасиман. Ўндан ортиқ шогирдларим бор.

Бундан ташқари, бўш вақтларимдан фойдаланиб, косиблик,  тикувчилик, сартарошлик, чилангарликни ҳам ўргандим. Ҳаттоки, қишлоғимизнинг тракторчи-комбайнчилари ҳам ўз автоуловларини тузатгани келишади. Қисқа қилиб айтганда, абдуллабийликларнинг норасмий уста-тадбиркориман.

Дарҳақиқат, Ражабали Камолов яшайдиган қишлоқ аҳолисининг салмоқли қисмини қирғиз миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади. Ҳудудга йўлингиз тушса, урф-одат, анъаналарнинг яқдиллик билан, бир ёқадан бош чиқариб ўтказишларини кўрсангиз, ҳавасингиз келади. Икки миллат вакилларининг ришталари нафақат дўстлик, балки, қуда-андачилик билан ҳам янада мустаҳкамланган. Мустақил ­Ўзбекистонимизда турли миллат вакилларининг ҳамжиҳатликда истиқомат қилаётганига гувоҳ бўласиз. Уларнинг юз-кўзига боқсангиз, она Ватанга бўлган муҳаббатни, ватанпарварликни кўрасиз.

Шунинг учунми, истиқлол йилларида бу заминдан юртимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутган кўплаб таниқли шахслар етишиб чиқди. Муносиб меҳнати туфайли уларнинг аксарияти турли йилларда Президентимизнинг Фармонларига асосан, ­«Дўстлик» ордени, «Жасорат» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланган.

— Донишманд халқимиз: «Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр», деб бежиз айтмайди,  — дейди Ражабали Камолов хайрлашар чоғимизда. — Афсуски, айримлар тинчликнинг қадрига етавермайди. Радио-телевидение, матбуотни кузатинг, қанча давлатда нотинчлик, қанча юртда ҳаёт издан чиқиб кетди. Қанча халқнинг тақдири алғов-далғов, фарзандлари сарсон-саргардон бўлиб юрибди. Шукрлар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо! Илоҳим, юртимизга, мана шу осойишталигимизга кўз тегмасин!

Умиджон МАМАРАСУЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар