Мен ўн саккиз набиранинг бобосиман. Уларнинг бари боғча ва мактабга боради. Биз ўзбекларда ҳамма болажонлар эркалигини бобо-бувилари кўтаради. Баъзан ота-онасидан пул сўрашга ийманса, халоскор — бобо. «Бува, тушликка пул беринг» ёки «Бугун дафтар-ручка олишим керак», деб қолиши набираси бор ҳар бир қарияга таниш ҳолат бўлса керак. Шунда чўнтак қуруқ бўлса, ўз-ўзингдан хафа бўлиб кетасан. Каминада баъзан шундай бўлгани учун ҳам айтяпман-да.
Бир гал пенсиямни олиб, набирамга велосипед олиб беришга бозорга чиқдик. Биттасини танлаб, сотувчи билан ҳали савдолашмасимдан «Пулингиз нақдми ё пластикда?» деб қолди. Чўнтагимдан пластик картамни чиқардим. «У ҳолда устамаси бор», дейди. У дедим, бу дедим, бўлмагач, олиб беролмадим. Набирам бундан хафа бўлдими-йўқми, билмадим. Аммо ўзимнинг кайфиятим тушиб кетди. Очиғи, айрим жойларда бу одат тусига кирган. Нақд ва нақдсиз ҳисоб-китобларда фарқ мавжуд.
Яна бир гап. Биз ўзбекларда нима кўп, тўй-тантана кўп. Бирон тўй-маъракага борсак, нақд пулга эҳтиёж сезамиз. Уч-тўрт сўм тўёна қилишимиз керак. Бундай чоғда пулингиз пластикда бўлса-чи?! Ахир, бундай жойларга ҳеч ким қуруқ бормайди. Ҳатто тўй-ҳашамга бориш учун ҳам оддийгина транспорт харажатига нақд пул керак. Йўлкира учун эса такси ёки автобусда терминал йўқ. Хуллас, кимга нима учун нақд пул кераклиги ҳар кимнинг ўзига аён...
Мана, бугун бундай муаммолар ўз ечимини топди.
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Қарорга кўра, энди барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ ҳажмда нақд шаклда берилади.
Давлатимиз раҳбарининг чин маънода эл дардини ўйлаб қабул қилган мазкур қароридан мамлакатимиз пенсионерларининг боши кўкка етди. Айни дилимиздаги иш бўлди. Қарор шарҳини ўқиб туриб, «Ва ниҳоят, биз қарияларни ҳам ўйлайдиганлар бор экан-а», деб юборибман қувониб. Зеро, бу, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир.
Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 14 январдаги кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси ёдимда. Давлатимиз раҳбари ўшанда бу масалага алоҳида тўхталиб: «Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган? Нима учун кўплаб ташкилотлар, энг аввало, бюджет ташкилотлари ходимлари — ўқитувчилар, врачлар, хизматчилар ва ҳатто пенсионерлар, айрим амалдорларнинг қўштирноқ ичидаги «янгилик»ларидан қийналиши керак?» деб куюниб гапирган эди.
Ҳа, Президентимиз ўртага қўйган мазкур ўткир масала, мана, қисқа фурсатларда ўз ечимини топди. Бу — халқ билан мулоқотнинг амалий ифодаси. Аминманки, бизни, аҳолининг барча қатламларини олдинда ҳали жуда кўп ислоҳотлар кутиб турибди. Бу ҳали бошланиши, холос. Уларнинг барчаси инсон манфаатларига йўғрилган ва пировардида одамларнинг турмушини фаровонлаштириб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.
Теша ШОДИЕВ,
пенсионер, Бухоро вилояти
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил