Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Муҳаммадазиз Фахриддиновнинг иссиқхонасида ғаройиб тажрибага гувоҳ бўлиш мумкин: у ерда етилган лимонлар нақ косадек келади. Меваларининг ранги ва шакли деярли бир хил. Вазни тахминан уч килограмм келади.
— Марказимиз илмий жамоаси яратган «ўзхитан» препарати бу борада қўл келди, — дейди Муҳаммадазиз Фахриддинов ЎзА мухбирига. — Яшил қаламчалардан кўчат тайёрлашда унга шу модда билан ишлов берилди. Кўчатда ташқи таъсирларга, турли касалликларга қарши иммунитет пайдо бўлди. Илдиз чиқиши учун авваллари 60 кун талаб этилган бўлса, энди у тенг бараварга қисқарди. Мазкур кўчатлар икки йил иссиқхона шароитида етилгач, очиқ майдонда экилди. Уч йил эҳтиётлаб парвариш қилинса, кўчатнинг қуввати ошгани сайин унинг ташқи таъсирга чидамлилиги ошиб боради. Айни вақтда мазкур кўчатлар 10 даражагача бўлган совуққа дош бермоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил