Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Улуғ висол йўли

Бир асар қатига яширинган синоат

Жаҳон адабиёти тарихида «даҳо ижодкор» ёки бунинг бир қадар парадоксал шакли бўлган «гений» мақомига даъвогар этилганлар сони талайгина. Аммо холис мезон ғалвирига солиб эланадиган бўлса, кўп «гений»лар кунгура остига шўнғиб кетади.

Улуғ висол йўли

Бу мезон, бизнингча, учта бўлиб, уларнинг аввалгиси, олий ҳақиқатга содиқлик, деб номланади. Даҳо ижодкор айтган ҳар бир сўзида шу ҳақиқатга таянади, айтганига ўзи-да амал қилади. У инсон зотини шу асосда шарафлайди, таърифу тавсиф этади, шу асосда тафтиш, танқид қилади.

Иккинчи мезон, ижодкорнинг бир кўзлилиги аталиб, бу ҳаммага бирдек, холис бўлиш деганидир. Бир кўзли ижодкор учун ирқ, миллат, фирқа сингари тушунчалар мавжуд эмас. У бутун инсониятга самовий маърифат кўзи билан қарай олади.

Учинчи мезон, даҳо шахсияти ва унинг ижод йўли билан боғлиқ. Бу тизимлилик деб номланади. Даҳо ижод йўлига бир бутун қараган изланувчи унда аниқ тизимни кўради. Зотан, даҳонинг ижод йўли аниқ бир доира бўйлаб кечади. Унга узвийлик, изчиллик хос бўлади. Ижодининг дебочасидан тортилган нур толаси хотимага қадар узилмайди.

Манбаларда келишича, ҳазрат Навоийнинг бола кўнгли бир асар асирига айланган экан. Тадқиқотчилар шоир биографиясидаги бу ҳолатни «Мантиқ ут-тайр» достонининг қушлар тасвирига қурилгани, бола қалби ва тафаккурининг қушларга яқинлиги билан боғлаб шарҳлайдилар. Бунга Навоийнинг ўз асарларидан далиллар ҳам келтирадилар. Ҳақиқатан ҳам, «Лисон ут-тайр» достонида:

 

Таъб ул сўзларга бўлғоч ошно,

Қилмади майл ўзга сўзларга яно.

 

Одат этдим ул ҳикоятлар била,

Қуш мақолидин киноятлар била.

 

Чун бирар сўздин топиб таъбим кушод,

Топсам эрдиким недур ундин мурод.

 

Завқи кўп хушҳол этар эрди мени,

Шарҳи онинг лол этар эрди мени…

 

тарзидаги эътироф оҳанглари учрайди. Биз эса кўпинча бундай байтларнинг оҳанги-ю, зоҳирий маъносидан завқ туямиз. Шарҳ ва талқинларимиз ҳам шу завқ доирасида кечади. Зотан, шоир «Қуш мақолидин киноятлар», яъни қушлар воситасида айтилмоқчи бўлган асл маънони уққанимдагина ­«Мантиқ ут-тайр»­ «Шарҳи… лол этар эрди мени», деяпти. Бундан маълум бўладики, ёш Навоийни асардаги қушларга оид ғаройиб ҳикоятлар, тасвир ва оҳанг жозибаси эмас, булар воситасида айтилган сирли маъно асир этган. Навоий болага хос покиза қалби билан инсон ҳаёти ва унинг моҳияти ҳақидаги самовий ҳақиқатни ҳис қилган. Улуғ сирга бўлган чексиз эҳтиёж уни умрининг сўнгигача тарк этмаган.

Демак, айтиш мумкинки, Навоий ижод йўли болалигида кўнглига инган мана шу самовий ҳақиқатни англаш йўлидир. Навоий ижодининг ҳар бир босқичи, у ёзган ҳар бир янги асар шу сир пештоқига қўйилган бир нарвон эдики, бу йўлни мухтасар тарзда ошиқ-солик ёки комил инсон йўли дея аташ мумкин.

Навоий ғазалиёти, рубоийлари, қасида, мустазод, мусаддас, мусамман, мухаммас, соқийнома, таржиъбанд, таркиббанд, қитъа, фард, муаммо, қисқаси, у ижод этган барча лирик жанр намуналари, улуғ сир ва улуғ висол томон интилаётган ошиқнинг бу йўлда ҳис этган, англаган лаҳзалик сирлари, ҳолатлари, туйғуларининг рамзий талқинидир. «Хамса»даги беш достон эса солик йўлининг умумлаштирилган, бирбутун манзараси. «Ҳайрат ул-аброр» бу йўлнинг тархи бўлса, кейинги тўрт достон шу харита бўйлаб босиб ўтилажак йўл тасвири. «Хамса» марказида турувчи ошиқ – ўша, «Мантиқ»ни ўқиб ҳайратга тушган қалби пок, имони комил бола. Ҳазрат Навоий асарлари ошиқнинг ботин олами, улуғ висол йўлида чеккан машаққатлари, қувонч ва қайғулари акс этган ойнадир. «Лисон ут-тайр» эса мана шу улуғ йўл, Ҳазрат Навоий умрининг ўзига хос рамзий хулосасидир.

Асар Навоий умр йўлининг сўнгги йилларида — 1499 йили ёзилган. Бунда буюк мутафаккирнинг дунё ва охират, инсон ва жамият, зоҳир ва ботин ҳақида ҳис этган, идрокланган тажрибалари жамланган. Айни пайтда, бу асар одам ва унинг моҳияти ҳақида. Унда инсоният тарихига доир самовий синоатлар шарҳланади:

 

Айлаганда рознинг ганжини арз,

Не само айлаб қабул они, не арз.

 

Ғайри инсонким қилиб они қабул…

Ҳам залум айлаб хитобин, ҳам жаҳул.

 

Чун халойиқдин они мумтоз этиб,

«Кунту канзан» сирриға ҳамроз этиб.

 

Бошиға қўюб ҳидоят тожини,

Қисмати айлаб шараф меърожини…

 

Ушбу мисраларда инсон Ер саҳнига қадам қўйишидан олдинги, ўта қадим тарих ҳақида сўз кетяпти. Яъни, бутун махлуқотни яратгунига қадар Оллоҳнинг «махфий бир хазина» («Кунту канзан махфиян») бўлгани ва танилиш, билиниш учун барча оламларни, хусусан, инсонни яратгани, ўша махфий хазинани сақлаш вазифасидан барча яратилмишлар қўрққани, бундай оғир ишни фақат инсонгина зиммасига олгани, шу боис махлуқот ичра мукаррам этилгани, ҳидоят тожига эга бўлгани, меърож саодати билан шарафлангани поэтик услубда ҳикоя қилиняпти. Шунингдек, «Дебоча»да Одам алайҳиссаломнинг яратилиши, Азозилнинг лаънати Иблисга айланиши, Меърож воқеаси сингари қатор тарихий воқеалар талқини келади. XIV бобдан бошланган Ҳудҳуд бошчилигидаги қушларнинг саргузаштлари эса зикр жараёнидаги солик (муаллиф – Навоий) ботиний ҳолатларининг рамзий ифодасидир.

Муаммо шундаки, аксар тадқиқотчилар умуман Навоийга хос ижод тамойилини романтизм, бу асардаги қушлар саргузаштини эса пантеизм («ваҳдат ул-вужуд») таълимотига кўра талқин қилишга уринадилар. «Си мурғ»дан мурод Яратган ва яратилмишнинг бир вужуд эканини иқрор этиш тарзидаги Навоий эътиқоди ва маслагига зид фикрни илгари сурадилар. Ҳолбуки, «Лисон ут-тайр» Ҳақ ошиғининг зикр ­«йўл»ида кўрган, англаган сир-синоатлари ифодаси, Навоийнинг ижод йўли эса самовий ҳақиқат талқин этилган олий реализм йўлидир. «Лисон ут-тайр»да зикр шавқини туйган ошиқ зоҳир ва ботинидаги «ғайр нақш»ларидан халос бўлади. Натижада бу қалбда фақат У (Ҳу – Оллоҳ)гина қолади. Ошиқ самовий сир-синоатларни кўра бошлайдики, «Лисон ут-тайр» мана шундай  улуғвор лаҳза ҳақидаги достон, Навоийнинг комил инсон ҳақидаги хулосасидир.

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ,

филология фанлари номзоди




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔113

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔178

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔318

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 113    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 178    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 318    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 447    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 453    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар