Эй Навоий, қилма Жамшиду Фаридун васфиким,
Шоҳ Ғозийға карам аввалгиларға ўхшамас.
Куни кеча Ёзувчилар уюшмасида буюк мутафаккир бобомиз, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир шоир Омон Матжоннинг шу ғазалга боғланган мухаммаси билан бошланди.
Анжуманни бошлаб берган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо буюк бобомизнинг бу галги таваллуди муносабати билан Ёзувчилар уюшмаси китобхонларга катта туҳфа тайёрлаганини билдирди. «Сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» асари ва унинг рус тилидаги таржима китоби «Сокровищница мыслей» китоби нашрдан чиқарилди. Ушбу китобни жаҳоннинг 14 тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришилган. Шунингдек, алломанинг ёдини абадийлаштириш ва ижод аҳлининг унга ҳурмати мисолида «Ҳазрат Навоийга эҳтиром» тўплами чоп этилди», деди у ўз сўзида.
Академик Ғафур Ғуломдан тортиб, бугун эндигина шеърият бўстонига кириб келган шоирларнинг ижод намуналаридан тузилган ушбу тўплам шеърлар, достонлар, мухаммаслардан иборат.
— Бу тўплам Навоий даҳосининг кимлигини ўсиб келаётган ёш авлодга англатишда катта манба бўлади, — деди адабиётшунос Сувон Мели. — Чунки унга киритилган шеърлар, достонлар, мухаммаслар Навоийнинг ижод гулшанига йўл очади. Шоирнинг шахсиятини, руҳиятини, фалсафасини тушунишга ёрдам беради. Зораки, бугунги ёшлар шу тўпламдаги ижод намуналарини ўқиб, Навоийнинг ижод гулшанига ташриф буюришса. Бир вақтлар Навоийни рус тилига хато таржима қилишди, барчасига кўз юмганмиз. Энди бундай хатоликларни тузатиш вақти келди.
Анжуманда, шунингдек, халқ шоирлари, навоийшунос олимлар янги нашрлар ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Мулоҳазаларга ёшларнинг Навоийга бағишловлари якун ясади.
Ўз мухбиримиз
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил