— Яқинда юртимиздаги дорихоналарда дори-дармоннинг нархи тушармиш, деган гап эшитдим. Телевизорда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг бир йиғилишдаги маърузасида шу ҳақдаям қаттиқ гапирганини кўрдик.
Лекин тунов куни дорихонага кирдим, нарх-наво ўша-ўша: арзон эмас. Айтинг-чи, дорилар қачон арзонлайди? Ё ҳеч қандай ўзгариш бўлмайдими?
Дилбар ХЎЖАЕВА,
уй бекаси
— Ўзгариш бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилнинг 31 октябрда қабул қилинган «Аҳолини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини кенг тарқалган касалликларни даволашда қўлланиладиган юқори самарадорликка эга бўлган сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлашга қаратилган, — дейди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Ҳабибулло ЖАЛИЛОВ. — Очиғи, кейинги вақтларда беморларга рецепт ёзишда мавжуд меъёр-қоидаларни бузиш, маҳаллий маҳсулотлар қолиб, чет элда ишлаб чиқарилган дори-дармон воситаларини буюриш ҳолатлари кўпайган эди. Қолаверса, дорихоналарда препаратлар баҳосининг турлича экани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур қарорга мувофиқ, бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида 2017 йилнинг 1 январидан янги тартиб-қоида жорий этилди. Эндиликда четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотишда дори нархига қўйиладиган сумма улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан оширилмайди.
Тиббиётда кенг қўлланиладиган 300 дан ортиқ номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун муайян нархлар жорий этилди. Бу нархлар даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича ташкил этилган Республика комиссияси томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари учун жаҳон нархлари конъюнктурасини таҳлил қилиш асосида ўрнатилган тартибда ҳар чоракда белгиланади.
Ўз навбатида, юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби қўпол равишда бузилса, уларга қатъий жазо қўлланилади ва ҳатто лицензиясини бекор қилиш кўзда тутилган. Умуман олганда, ушбу қарорнинг ҳаётга татбиқ этилиши ички бозорни арзон ва сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан янада тўлиқ таъминлаш, ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўзда тутилмаган ҳамда қиммат импорт дори воситаларини тавсия этиш бўйича номақбул амалиётнинг олдини олиш ва келгусида бундай ҳолларга йўл қўймаслик имконини беради.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш тизимидаги дорихоналар, даволаш профилактика муассасалари ва хусусий дорихоналарга етказиш бўйича жойларда семинарлар ўтказилди. Семинарларда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб республикамиздаги барча 5500 га яқин дорихоналарнинг «Истеъмолчилар бурчаги» ташкил этилиб, унда ҳар бир дорихона учун мажбурий бўлган энг зарур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг минимал рўйхати, рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати, белгиланган нархларда сотиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чекланган нархлари, чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали осиб қўйилади.
Ушбу қарор аҳолига моддий жиҳатдан қандай манфаат келтирди, деган саволга жавоб сифатида эътиборингизни бир рақамга тортсам. Чекланган нархларда сотувга чиқариладиган маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларнинг 2016 ва 2017 йиллар учун таққосий жадвали маҳаллий дори воситаларининг нархи 8 фоиздан 44 фоизгача пасайганини кўрсатди. Демак, халқимиз энди маҳаллий дори воситалари ва тиббий буюмларини сезиларли даражада паст нархларда харид қилиш имконига эга бўлди.
Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?
🕔09:12, 23.10.2025
✔7
Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.
Батафсил
1 октябрдан нималар ўзгаради?
🕔15:41, 03.10.2025
✔55
Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.
Батафсил
Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда
🕔10:47, 11.09.2025
✔125
Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?
Батафсил