Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФИТРНИ  КИМЛАРГА  БЕРИШ  АФЗАЛ?

— Закот, фидя ва фитр садақаларини Рамазон ойида бериш фазилат ҳисобланишини эшитганмиз.

Уларни кимларга бериш афзал саналади?

Фаридбек ОМОНОВ,

Олтинсой тумани 

— Шариатимизда фақирлар, мискинлар, қарздорлар ҳамда мусофирлар камбағал ҳисобланади ва закотни ўшаларга бериш лозим. Фақир — мол-давлати бойлик чегарасига етмаган кишидир. Бойлик чегараси нисоб деб юритилади. Унинг миқдори ҳозирда 11 миллион 475 минг сўм. Мискин ҳеч нарсаси йўқ кишидир. Шунингдек, Оллоҳ йўлида таълим олаётган талабалар ҳам закот олишга ҳақли бўлиши таъкидланган. Олимларимиз «қарзи бор кишига закот бериш фақирга беришдан кўра афзалдир», дейишган.

Закот берилиши мумкин бўлган яна бир тоифа мусофирлардир. Мусофир ўз ватанида бой бўлса-да, сафар чоғида, ватанига қайтиб кетиши учун маблағи етарли бўлмай қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам закот бериш буюрилган.

Ўзининг ота-онаси, бобо-момоси ва улардан юқоридагиларга, ўзининг ўғил-қизларига ва улардан пастдагиларга, эр-хотин бир-бирига закот бериши мумкин эмас.

Закот, фитр ва назр садақаларини аввало, ака-ука, опа-сингилларга бериш энг афзал ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари, амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари, тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг бошқа қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, ҳамшаҳарлар ҳамда қишлоқдошлар ҳақлидир.

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари

идораси фатво бўлими жавоб берди. 




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар