Йўлга чиққан кишига сафари бехатар бўлишини тилаймиз. Бу қадрият бизга ота-бобомиздан мерос. Қадимда от-уловда йўлга чиққан киши манзилига етиб олгунча анча қийинчиликларга дуч келгани учун ҳам шундай тилак қилишган бўлса, не ажаб. Бугун яқинларимиз бизга оқ йўл тилар экан, кўнгилларида хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Ахир, манзилимизга соғ-омон етиб боришимизни таъминлайдиган восита ва омиллар кўп бугун.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу ҳужжат айнан республиканинг шаҳар ва қишлоқларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда автотранспорт хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга, йўловчилар ташиш хавфсизлигини оширишга қаратилган.
2017 — 2021 йилларда 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шаҳар атрофида ва қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳарлараро қатновларни очиш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, асосан, автобуслар етишмаслиги туфайли қатнов тўхтатилган йўналишлар тикланади. Келгуси 5 йилда 8,6 мингта йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олинади.
Автостанциялар, тўхташ бекатлари намунавий лойиҳалар бўйича қурилади.
Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатиш йўлга қўйилади. 2018 йилнинг 1 июль санасига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини банк пластик картаси орқали тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Қарорнинг амалга оширилиши йўловчилар ташиш хавфсизлигини, уларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг ошишига, транспорт воситалари ҳаракатининг белгиланган жадвал ва оралиққа риоя этишига ҳам кўмаклашади.
Шоолим ШОВАҲОБОВ,
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил