Жорий йилнинг охиригача пойтахтимиздаги автобусларга электрон тўлов тизими ускуналари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Автоматлашган ушбу тизим икки асосий элемент — смарт-карталар ҳамда валидаторлардан иборат бўлади.
Йўловчиларга яратилаётган ушбу қулайлик, унинг ишлаш механизми ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Отабек СОДИҚОВ қуйидагиларни маълум қилди:
— Мазкур усулдаги тўлов тизими Президентимизнинг 2017 йил 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда. Қарорда йўналишлар бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш ва йўл ҳақини нақд пулсиз амалга ошириш вазифалари ҳам белгиланган.
Бунда махсус мослама — валидатор автобуснинг олд эшиги ёнига ўрнатилади. Йўловчи автобусга чиққанда картани валидаторга яқинлаштиради ва ускуна автоматик тарзда 3 сония ичида ундан керакли суммани ечиб олади. Ушбу картани махсус дўкончалардан сотиб олиш мумкин бўлади. Агар тизим кутилгандек натижа берса, ҳайдовчидан кунлик тушум мажбурияти олиб ташланади.
Жорий йилда қилинадиган янгиликлардан яна бири — пойтахтдаги марказий автобус бекатларига камида 100 та электрон табло ўрнатилишидир. Бундан ташқари, кейинги беш йилда 1000 дан ортиқ автобус харид қилинади. Шу билан бирга, жорий йилда 200 дан ортиқ автобус ҳайдовчиси тайёрланади. Бунинг учун 21 ёшга тўлган, камида уч йил ҳайдовчилик меҳнат стажига эга ёшларни ўз ҳисобимиздан «Д» категорияга ўқитиб, корхонамизга ишга қабул қиламиз.
Ўз мухбиримиз
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил