Спорт      Бош саҳифа

РЕЙТИНГ ТОР-МОР ҚИЛИНГАН КУН

Ўтган ҳафта ўзбек спортида тарихий воқеа юз берди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи энг нуфузли турнирлардан бири ҳисобланган «Australian open»да жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични мағлубиятга учратди.

РЕЙТИНГ ТОР-МОР ҚИЛИНГАН КУН

Очиғи, ҳамюртимиз аввал Иван Додикни енгиб, иккинчи даврада дунё теннисчилари рейтингида узоқ йиллар етакчилик қилган сербиялик  ракетка устасига тўғри келганида «Эҳ, жуда омадсиз ­қуръа­га тушибди» деб ўйлагандим. Негаки, Жоковичга, унинг теннисдаги салоҳиятига ортиқча изоҳ бериш шарт эмас. «Australian open» турнирининг ўзида олти марта (2008, 2011, 2012, 2013, 2015, 2016) зафар қучган. Мусобақанинг амалдаги чемпиони бу ерда еттинчи ғалабасига эришиб, рекорд ўрнатишига (турнирни олти мартадан ортиқ ҳеч ким юта олмаган) деярли ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ эди. Боз устига, Новакнинг Денис билан бундан олдинги тўқнашувларининг барида қўли баланд келган...

19 январь. Австралия билан мамлакатимиз ўртасида олти соатлик фарқ сабаб ўйинни кўра олмаяпман. Мобиль телефоним орқали интернетдан ҳисобни онлайн кузатиб турибман. Қарасам, спортчимиз биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилибди. Енгил тин олдим. Аммо хавотир барибир бор эди: «менсимай ўйнаётган бўлса керак» деб ўйладим. Денис қолган икки сетни бой бергач, тўғриси, умидим сўнди.  

Топшириқларни бажариб, ишхонага келганимда вақт тушликка яқинлашиб қолган. Барибир қизиқиш устун келиб, ­истамайгина телевизорни ёқдим. Не кўз билан кўрайки, якуний бешинчи сет ўйналмоқда. Денис олдинда, ғалабага яқин турибди. Ҳаяжонли лаҳза: теннисчимиз ҳал қилувчи очкони ўйинга киритади, Жоковичдан зарба ва аут. Тамом. Мельбурн кортлари қиролини жаҳоннинг 117-ракеткаси муддатидан аввал мусобақадан чиқариб юборди. Ўша йигит кимсан, Ўзбекистон фарзанди.

Кортда ўтирган минглаб мухлислар спортчимизни олқишлашдан тўхтамади. Унинг кўрсатган иродали, фантастик ўйинига қойил қолишди. Жокович эса бу унинг профессионал фаолиятидаги жуда оғир ва энг аламли мағлубият эканини айтди. Бироқ Истомин унга қарши ҳар томонлама кучли ўйин намойиш этганини тан олди.

Шу он кўнглингда кечадиганини сўз билан ифодалаш қийин. Бу худди ўзинг Ватанимиз байроғини халқаро ареналарда баланд кўтараётганга ўхшайди. Ахир, Жокович билан рўбарў келишни турнирда иштирок этган қолган 127 спортчининг бирортаси ҳам истамайди. Ҳатто, жаҳоннинг биринчи ракеткаси ҳам. Бундай дейишимизга асослар етарли. Қолаверса, айримлар (эҳтимол, кўпчилик) Новакнинг гегемонлигидан зериккан. Бу гегемонликка эса айнан бизнинг спортчимиз барҳам берди. Бундан бошқа теннисчиларнинг ҳам боши осмонга етгани аниқ.

Мазкур ўйиндан кейин Денис 31-рақамли ракетка устаси, испаниялик Пабло Карреньо-Бустани мағлуб этиб, мухлисларимизни яна бир бор хушнуд этди. Аммо нимчорак финал баҳсида олган жароҳати сабабли болгариялик Григор Димитровга имкониятни бой берди. Лекин шунда ҳам у курашдан тўхтагани йўқ. Мардларча, охиригача борди.

Теннисчимиз турнирни тарк этар экан, ўзимга қуйидагича хулоса ясадим: спортчимиз сай­ёрамизнинг энг кучли ракетка устасини енгибдими, демак, унга қолганлари ҳам чўт эмас. Энди Денис рейтингда қайси поғонада туришидан қатъи назар, ундан қолган манаман деган теннисчилар ҳам ҳайиқишади.

Ўз навбатида, Денис ҳам жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг, машғулотларга киришиб, ўз устида ишлаб, бизга бундан-да салмоқли ғалабаларни туҳфа этишига тилакдошмиз. Бунинг учун Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан барча шароитлар яратилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида сўнгги беш йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун бюджетдан 1 триллион 230 миллиард сўм ажратилганини алоҳида таъкидлади. Бу – Миллий олимпия қўмитаси маблағларидан ташқари. Соҳада, айниқса, олий маҳорат спорти борасида кейинги йилларда муайян ютуқларимиз борлигини ва улар билан ҳақли равишда фахрланишимизни айтди.

Ҳа, болалар спорти, олий спорт маҳорати ва олимпия резервларини ривожлантириш бўйича қудратли база яратилган экан, Президентимиз таъбири билан айтганда, биз охирги Олимпиадада бўлгани сингари фақат оғир атлетика, бокс, кураш ва дзюдо бўйича совринли ўринлар билангина чекланиб қолмаслигимиз керак. Бошқа спорт турларида ҳам энг нуфузли турнирларда  чемпионларни кашф қилишимиз шарт. Бунга салоҳиятимиз тўла етишини Денис Истомин ҳам исботлади.  

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири 




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар