Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

У қандай ишлаяпти?

Мобиль телефонда гаплашаётганингизда, айрим ҳолларда алоқа тўсатдан узилиб қолади. Чекка ҳудудларда эса антенна «чиқмайди», алоқа сифати яхши эмас. Ёки бўлмаса, бирор маълумотни юклаб олмоқчи бўлсангиз, интернетингиз узоқ «ўйланади».

ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Ҳа, алоқа масаласида баъзан бундай муаммолар учраётгани бор гап. Шунда уни бартараф этишга масъул тегишли давлат идорасига мурожаат этасиз. Сизнинг мурожаатингиз қай даражада ҳал этилади?

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги, самарали тизими фаолиятини таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг виртуал қабулхонаси очилган. Улар орқали фуқаролар ўзини қийнаётган муаммо, таклиф ёки мулоҳаза юзасидан бемалол мурожаат этиши мумкин.

Хўш, биз юқорида тилга олган муаммолар ечими бўйича аҳвол қандай? Улар вақтида бартараф этиляптими?

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ушбу масалалар юзасидан мурожаат этдик. 

3 мингдан ортиқ мурожаат

Маълумотларга кўра, 2016 йилнинг бошидан 20 декабрга қадар бўлган муддатда вазирликка (шу жумладан, виртуал қабулхонага) фуқаролардан 3185 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият шикоятлар телекоммуникация хизматларини кўрсатиш сифати билан боғлиқ. Хусусан:

— Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали 2120 та мурожаат йўлланган бўлиб, улардан 870 таси телекоммуникация хизматларини (жумладан, 402 таси алоқа тармоқлари, 241 таси интернет, 227 таси мобиль алоқа) кўрсатиш билан боғлиқ.

— Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонаси орқали аҳолидан 247 та мурожаат қабул қилинган. Шундан 143 тасида телекоммуникация хизматларини кўрсатиш сифати (53 та алоқа тармоқлари, 59 та интернет хизматлари, 31 та мобиль алоқа) бўйича масалалар кўтарилган. 

— Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан 523 та мурожаат келган. Улардан 211 тасида телекоммуникация хизматларининг кўрсатилиши (26 таси алоқа тармоқлари, 31 таси интернет хизматлари, 43 таси мобиль алоқа) юзасидан аҳолининг муносабати билдирилган. 

— Шу давр оралиғида фуқаролардан 295 та ёзма шаклдаги мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 100 таси телекоммуникация (26 таси алоқа тармоқлари, 31 таси интернет хизматлари, 43 тасида мобиль алоқа) хизматларига тааллуқли.

Энг кўп шикоят нимадан?

Рақамлардан кўриниб турибдики, шикоятлар оз эмас. Шундай экан, алоқа тармоқларига тегишли бу мурожаатларда нималар дейиляпти?

Шикоятларда фуқаро, асосан, стационар телефон (уй телефони)га уланиш муаммосини кўтариб чиққан. Яъни, хонадонига телефон улаш истагида ариза берган кишининг сўрови кўпинча ортиқча бюрократик тўсиқ ҳамда техник масалаларни ҳал қилиш билан боғлиқ сусткашликлар туфайли кечиктирилаётгани баён этилади.

Симли телефон алоқасига уланган абонентлар эса ноқулай об-ҳаво шароитида алоқа сифати сезиларли даражада тушиб кетишидан кўп эътироз билдирмоқда. Бундан ташқари, маънан эскирган мис симли алоқа тармоқлари, ундаги тез-тез узилишлар туфайли кўрсатилаётган хизматлар қониқарсизлиги боис шикоят туғиляпти. Қолаверса, техник хизмат кўрсатувчи ходимнинг сусткашлиги, телефон алоқаси оператори камчиликларни ўз вақтида ҳал қилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Кейинги йилларда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганига қарамай, баъзи ҳолларда бу янгиланишларнинг таъсири абонентларгача тўлиқ етиб бормаяпти.

Интернет хизматлари юзасидан вазирликка келиб тушаётган аксарият шикоятлар «Ўзбектелеком» АКнинг Uzonline интернет-провайдери абонентларидан йўлланмоқда. Бу мурожаатларда, асосан, уланишнинг ишончлилиги, маълумотлар алмашиш тезлиги, уланиш билан боғлиқ муаммолар назарда тутилган.  

Абонентларнинг маълумотлар узатиш ва кабель хўжалиги сифатига эҳтиёжининг жадал ўсиши, телекоммуникация йўналишидаги мурожаатларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Алоқа операторлари томонидан турли техник хизматларни кўрсатиш номувофиқ ва етарли даражада ташкил этилмаслиги оқибатида аҳоли алоқа хизматларидан максимал фойдаланиш соатларида алоқа сифатида узилиш ва муаммолар юзага келяпти. Шунингдек, «инсон омили»ни ҳам тилга олмасликнинг иложи йўқ: операторларнинг техник хизмат кўрсатувчи ходимлари абонентларга керакли эътибор қаратмаслиги мурожаатларнинг ошишига сабаб бўлмоқда.

Ва ниҳоят мобиль алоқа хусусида. Бугун алоқа соҳасида мазкур хизмат кўрсатиш тури энг жадал ривожланган. Лекин мобиль алоқа операторлари аксарият ҳолларда аҳолининг юқори сифатли овозли алоқа ҳамда интернет хизматларига бўлган эҳтиёжини қондира олмаяпти. Бу борадаги кўп шикоятлар «Beeline» ва «Ucell» мобиль алоқа операторлари фаолиятига дахлдор. Мазкур муаммо бўйича мурожаатлар ўрганилганда унинг сабаблари бевосита ҳудудларнинг мобиль алоқа сигналлари билан қамраб олиниши етарли даражада эмаслиги ойдинлашган. Жумладан, бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мобиль алоқа хизматлари сифати паст. Натижада алоқанинг ишончлилиги йўқолиб, абонентларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Муаммоларни бартараф этиб...

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари устида ишлаш ҳолати атрофлича танқидий таҳлил қилиниб, тизимдаги муассаса, оператор ва провайдерлар раҳбарларига расмий веб-сайт, махсус телефон рақами ҳамда жойларга чиқиш орқали аҳоли билан алоқа мустаҳкамланмоқда. Ўтган йили «Ўзбектелеком» АК ҳамда унинг бўлинмаларидаги 37 та раҳбар ва ходимларга нисбатан ташкилий ва интизомий чоралар кўрилди. Эътиборлиси, амалдаги тариф режаларининг трафик нархларини сақлаб қолган ҳолда, интернетга уланиш тезлиги яхшиланди. Жумладан:

— жисмоний шахслар учун интернетга уланиш тезлиги оммавий тариф режалари бўйича 1,5-2 марта, киритилган трафик 10 фоизга, чекланмаган трафик тариф режалари трафигининг бошланғич лимити 11-20 фоизга оширилган;

— интернет ва ички интернет тармоғига уланиш тезлиги, киритилган трафик ҳажми 1,5 баробарга, ташқи интернет тармоғига уланиш тезлиги, чекланмаган трафик лимити 2 баробарга оширилган.

— сутканинг муайян палласидан келиб чиқиб, ташқи интернетга чекланмаган трафик билан қўшимча чиқиш имкониятини берувчи янги тариф режалари киритилди.

— телекоммуникация, абонентларга хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш мақсадида савдо офислари, қўнғироқларни қайта ишлаш маркази ходимларининг малакасини ошириш бўйича мақсадли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. «Ўзбектелеком» АК филиаллари бўлинмаларига алоқа ва интернет хизматларига тааллуқли камчилик ва муаммоларни аниқлаш юзасидан маҳалла ва аҳоли пунктларида учрашувлар ўтказиш амалиёти татбиқ этиб келинмоқда. 

Агар сизда алоқа соҳаси бўйича ўйлантираётган масала ёки муаммо бўлса, интернетдаги murojaat.mitc.uz манзили бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаат йўллашингиз мумкин. Шу билан бирга, 0 800 200-41-07 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали ҳам мазкур виртуал қабулхона билан боғланиш имкони мавжуд.   

Мурожаатлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Унга тўла-тўкис муносабат билдирилиб, барча зарур чоралар кўрилади. Талаб ва таклифлар ҳам инобатга олинади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔7

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔124

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар