Спорт      Бош саҳифа

ТЕХНИКА — УЗАТАДИ, ИҚТИДОР — ЕТКАЗАДИ

Дунё футболи юлдузлари орасида «Барселона» клуби ва Испания миллий терма жамоасининг собиқ сардори, афсонавий Хави Эрнандеснинг ўз ўрни бор. Тажрибали футболчининг майдонни кўра олиш қобилияти, иқтидори ва маҳорати ҳар доим таҳсинга сазовор бўлган.

ТЕХНИКА — УЗАТАДИ, ИҚТИДОР — ЕТКАЗАДИ

Хави жаҳоннинг энг нуфузли жамоасидан бирида тўп сурган маҳали футболга оид кўп яхши гапларни айтган. Қуйида ўша жумлалардан айримларини эътиборингизга ҳавола этишни жоиз топдик.

— Ғалаба ҳам хумор қилиб туради. Битта совринни қўлга киритганингдан сўнг яна муваффақиятга эришгинг келаверади. Ютуқ инсоннинг кучига куч қўшади.

— Тўп билан нима қилиш лозимлигини уни қабул қилиб олишдан аввал билиш керак.

— Ўйин ташкил қилиш учун футболчига энг аввало, яхши жамоадошлар керак. Уларсиз футбол ҳеч қандай маънога эга эмас. Агар жамоадошингиз ўз вақтида очилмаса, сизнинг ўйинингиз бир пул бўлади-қолади.

— Профессионал футболни доимий рақобат ва ўзаро курашсиз тасаввур этиб бўлмайди. Аммо бу ички кураш ҳар доим ўзаро ҳурмат ва дўстона мулоқотга асосланган бўлиши лозим.

— Футболчи учун ўз техникасини намойиш қилиш ва шу билан бирга, ғалаба қозониш икки баробар кучлироқ ҳиссиётларни тақдим этади.

— Фаворит бўлгандан кўра, ғалабага даъвогар бўлган маъқул.

— Техника ва иқтидор — бир-бирига мутлақо ўхшамайдиган икки турли хусусият. Қайсидир йўналишда тўпни узатиш тўлиқ техникага боғлиқ. Аммо ўша узатмани ўз вақтида, тез ва самарали етказиб бериш — бу энди иқтидорнинг иши.

— Футболни ғалаба қозониш учун ўйнашади. Аммо ҳадеб натижага ёпишиб бўлмайди. Чунки жамоага ўйиндан роҳатланиш ва мухлисларга ўзгача завқ улашиш зарур.

— Сиз рақибни сиқувга оласиз, ўйинни назорат қиласиз ва дарвоза томон йўл излайсиз — футболнинг асл моҳияти шу. Лекин айрим клублар тўпни назорат қилишни хоҳламайди ёки буни уддалолмайди. Хўш, бундай жамоалар нима учун ўйнашади? Очко учунми? Унда футболнинг мазмуни қаерда қолади? Бундай ўйин — футбол эмас!

— Тўп билан кўп ишлаган жамоа ўйинни ўз назоратига олади, албатта.

— Аслида Англия — футболнинг юраги ва борлиғи. Агар «Барселона»да худди «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ёки «Арсенал»дагидек мухлислар бўлганида, кўк-анорранглилар Чемпионлар Лигасида 20 марта ғолиб чиқарди.

— Ҳозир ўйин давомида неча марта тўп узатганинг, улардан қанчаси нотўғри чиққани ва қанча километр масофани босиб ўтганингни ҳисоблаш жуда осон. Шу орқали жамоалар ўйинини обдон ўрганиш­япти ва бу ижобий ҳолатдир.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар