Спорт      Бош саҳифа

КАМ УРИНИШДА КЎП НАТИЖА

Боулинг (инглизча «to bowl» — думалатмоқ) — шарлар ёрдамида ўйналадиган спорт. У қадимги кегли ўйини асосида яратилган. Чунки кеглида ҳам муайян тартибда терилган фигуралар шар юмалатиш орқали уриб туширилади.

КАМ УРИНИШДА КЎП НАТИЖА

Боулинг қоидалари қандай?

Ушбу ўйин қоидаларини ўзлаштириш қийин эмас. Бунда бир партия 10 фреймдан иборат. Ҳар бир фрейм 2 уринишни ўз ичига олади. Ўйинчи биринчи уринишдаёқ барча кеглини ағдаришни уддаласа, бундай ҳолат страйк (ингл. «strike» — зарба), деб аталади ва у «Х» (икс) тарзида белгиланади.

Кеглилар икки уринишда йиқитилса, у спэа (ингл. «spare» — захира) дейилади ва «/» тарзида қайд этилади. Борди-ю, икки уринишдан кейин ҳам (бир-бирига узоқ жойлашган) кеглилар қолиб кетса, у ҳолат сплит (ингл. «split» — ажралган) дейилади ва «S» ёзиб қўйилади. Сплит ҳолатига тушиб қолган ўйинчига имконият берилади. У улардан унумли фойдалана олса, спэа очкоси ёзилади, акс ҳолда,  фрейм «очиқ» қолади.

Агар фреймда страйк кузатилса, бу ўйинчига кеглилар сонига тенг очко ёзилиб, навбатдаги имконият берилади. Шунда ҳам страйк қайд этилса, ўйинчи яна бир имкониятга эга бўлади. Ўшанда ҳам шарни муваффақиятли юмалатиб, барча кеглини туширса, фрейм якунлангани маълум қилинади ва ўйинчи ҳисобига максимал очко ёзиб қўйилади. 

Фрейм спэа ҳолатида тугаса, 10 очкога қўшимча тарзда навбатдаги фреймнинг биринчи уринишида ағдарилган кеглилар сони ҳам қўшилади. Мабодо фрейм «очиқ» қолса, у ҳолда ўйинчининг очкоси фақат қулатилган кеглилар сонига тенг бўлади, холос.

Агар бир фреймда страйк ёки спэа ҳолатлари кузатилса, уларнинг қўшимча уринишлари кейинги фреймга ўтмайди. Шу тариқа, 10 кеглили боулинг ўйинида максимал 300 очкогача тўплаш мумкин. Яъни, ҳар бир фреймда 30 очко жамғарилади (10 очко страйк учун ва яна 20 очко навбатдаги икки уринишнинг ҳам страйк бўлгани учун). Аммо боулинг билан профессионал шуғулланувчилар ҳам ўртача 200 очко тўплашса, дўпписини осмонга отишади...

Дарвоқе, икки марта кетма-кет кузатилган страйк «дабл», учтаси — «курка», тўрттаси — «хэмбоун» дейилади. 

Ўзимизнинг «беш тош» 

Юртимизда ҳам боулинг ўйини ишқибозлари кўп. Буни мустақиллик йилларида мамлакатимизда Боулинг федерацияси фаолияти йўлга қўйилгани ҳам тасдиқлайди. Ўз навбатида, мазкур қизиқарли ўйин халқимиз учун бутунлай янгилик эмас. Негаки, аждодларимиздан мерос қолган танани чиниқтирувчи, ақлни тобловчи миллий ҳаракатли ўйинларимиз орасида айнан боулингга ўхшашлари йўқ эмас.

Масалан, қишлоқ жойларда болалар севиб ўйнайдиган «тош уриш», «беш тош» каби ўнлаб ҳаракатли ўйинларимиз мақсад-моҳияти жиҳатидан боулингга жуда ўхшаб кетади. Боулинг инсоннинг қўл ва оёқ мушаклари соҳасининг чиниқиши, гавданинг тўғри ривожланиши, аниқлик, мерганлик ва масофани ҳис қилиш қобилиятларини ўстиради. Бу ўйин айниқса, мантиқий фикрлашга ижобий таъсир этади.

Жавоҳир САМАНДАРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар