Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ПИРОТЕХНИКАГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

Янги йил байрамининг тинч-осойишта ва мазмунли ўтишини таъминлаш, халқимиз шод-хуррамлик билан кутиб олиши учун мамлакатимизнинг барча жойларида зарур чоралар кўрилган. Хусусан, пиротехника воситаларининг юртимизга ноқонуний кириши ва савдосига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ПИРОТЕХНИКАГА ЙЎЛ ЙЎҚ!

Қонунчилигимизга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек, ноқонуний равишда мамлакатимизга олиб кириш ва олиб чиқиш ёки сотиш маъмурий ва жиноий иш қўзғашга асос бўлиши белгиланган.

Ўтган давр мобайнида ноқонуний пиротехника воситаларини бозор ва дўконларда сотиш тугул, уларни мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга ҳам деярли барҳам берилди.

Пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаш жойлари, уларни хуфиёна сотиш шохобчаларини аниқлаш борасида назорат тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш йўлига мустаҳкам қонуний тўсиқ қўйилган. Кўрилаётган бундай чора-тадбирлар халқимиз саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш, байрамни тинч ва осойишта ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.

Наргиза ЭРКИНОВА,

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар