— Халқимизда «сув кичикдан, нон каттадан» деган нақл бор. Баъзи жойларда буни «сув кичикдан ош каттадан», деб ҳам айтишади. Лекин нега шундай дейилиши сабабини ҳеч бир манбада учратолмадим. Агар иложи бўлса, шу ҳақида маълумот берсангиз?
Ҳувайдо ХЎЖАМҚУЛОВА,
Асака тумани
— Катталар даврасида нонни биринчи бўлиб ёши катта одам ушатиши ёки таомни катталар бошлаб бериши ўзига хос одоб сирасига киради. Баъзан дастурхон атрофида оиланинг барча аъзолари жам бўлганда улар орасида гўдак болалар ҳам бўлади. Шундай пайтда дастурхон атрофида ўтирган она аввал ўзи овқатланишидан олдин қўлидаги чақалоғининг чанқоғини қондириши керак. Чунки катталар овқатланаётган пайтда гўдакда ҳам иштаҳа пайдо бўлади. Бунда у кўпинча йиғлаб, хархаша қила бошлайди. Унга етарлича сув, шарбат ёки шу каби суюқ озиқани бергандан сўнг унинг қорни тўйиб, тинчланади. Кейин эса она ва бошқалар овқатланишга киришади.
Сувни, аввало, кичикка тутиш кичкиналарни иззатлаш учундир. Катталарнинг сабр-тоқати боланикидан кучлироқ эканидан ҳамда гўдак-болалар каттага эҳтиром нималигини ҳали идрок эта олмаганидан уларга катталардан олдинроқ сув улашилади.
Қолаверса, ҳар қандай кичик ёшдаги бола ҳам сув ича олади, лекин овқат тановул қилолмаслиги мумкин. Шундай пайтда сув унинг учун ҳам чанқовбосди, ҳам озиқ вазифасини ўтайди.
Катталар сувдан бошқа нарсалар билан ҳам озиқланиши мумкин. Бола эса ҳаётининг илк даврларида суюқлик истеъмол қила олади, холос. Шу маънода унга ўзи қодир бўлган нарса (суюқлик) эҳтиёжига кўра берилади.
Шоҳидахон ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Қорасув шаҳридаги Бўрихон Аҳмедова номидаги мфй диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔218
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔256
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔430
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил