Спорт      Бош саҳифа

Стол тенниси: СИР-СИНОАТГА ТЎЛА ЎЙИН

Ҳисоб-китобларга қараганда, спорт турлари сони 200 мингдан ошади. Бироқ улар орасида оммалашганлари саноқли. Стол тенниси эса ана шу рўйхатнинг энг юқори поғоналарида туради.

Стол тенниси: СИР-СИНОАТГА ТЎЛА ЎЙИН

Саккиз соат давом этган баҳс

Бугун сайёрамизда 40 миллиондан зиёд киши ушбу машғулот билан мунтазам шуғулланади. 4 миллиард киши мазкур ўйин қоидаларидан яхши хабардор. Стол теннисини дастлаб Шарқий Осиё халқлари, хусусан, японлар, кейинчалик хитойликлар ўйнаган. XVI асрга келиб, у савдогарлар ва сайёҳлар орқали Европага «экспорт» қилинган.

Аввалига стол тенниси «пинг-понг», (шунингдек, «флим-флам», «виф-ваф», «госсим» деган атамалар ҳам мавжуд деб номланган. Ҳозир ҳам айрим мамлакатларда уни шундай дейишади. «Пинг-понг» номи аслида шарчанинг ракетка ва столга урилишидан чиқадиган товушга тақлидан қўйилган.

Ушбу спорт тури кўпчиликнинг эътиборини қозонгач, секин-аста халқаро мусобақалар ўтказила бошлади. Жумладан, илк жаҳон чемпионати 1926 йилда (Халқаро стол тенниси федерацияси — ITTFга асос солинган йил) ташкил этилди. Аммо у орадан 62 йил ўтгачгина Олимпия ўйинлари дастурига киритилди. Бунда Буюк британиялик муҳандис Жеймс Гибс ташаббуси билан стол тенниси учун жорий этилган оламшумул янгилик муҳим аҳамият касб этди. Гибс бироз қўпол ва оғир резина коптоги ўрнига енгил ҳамда сакровчан целлюлоид шарчадан фойдаланишни таклиф қилди.

Айнан шу воқеа стол тенниси ривожига катта туртки берди. Дарвоқе, 1936 йилда ITTFнинг навбатдаги йиғилишида эски ном — пинг-понг ўрнига «стол тенниси» атамаси қабул қилинди ва бундан кейин барча расмий манбаларда шундай аталадиган бўлди. Яна бир қизиқарли жиҳати, ўша пайтларда стол тенниси партиялари жуда узоқ вақт давом этарди.

Масалан, 1934 йили Парижда кечган жаҳон чемпионатида Хагенауэр (франциялик) ва Холдбергер (руминиялик) ўртасида ўтказилган баҳс нақд 8 соат давом этган. Бу ҳолат ўйин нуфузига путур етказиши мумкин эди. Чунки шунча вақт тинимсиз ҳаракатланиш жуда мушкул, боз устига, мухлислар ҳам зерикиб қолади. Шу боис 1936 йилдан ўйин вақти 1 соат деб белгиланди. Бугунги кунга келиб эса беллашув тақдири 20 дақиқа ичидаёқ ҳал бўлади.

Нега хитойликлар пешқадам?

Дунёда стол тенниси бўйича хитойликлар пешқадам саналади. Улар 8 та жаҳон чемпионатида қатнашиб, жами 40 та олтин медални қўлга киритгани, 1988 йилдан то 2012 йилгача Олимпия ўйинларида ушбу спорт тури бўйича ғолиблар учун тақдим этилган 28 та олтин медалдан 24 тасига эгалик қилгани фикримиз тасдиғидир. Чин ўлкаси вакилларининг бундай барқарор муваффақияти сири нимада эканига кўпчилик қизиқади.

Мутахассисларнинг аниқлашича, Хитойдаги аксарият мактабларда ўқувчилар учун стол тенниси билан шуғулланиш мажбурий этиб белгиланган экан. 2008 йили Пекинда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида ушбу спорт тури бўйича Хитой шарафини ҳимоя қилган эркаклар ҳам, хотин-қизлар жамоаси ҳам ғолибликни қўлга киритганди.

Шундан сўнг Халқаро Олимпия қўмитаси ҳар тўрт йилликнинг навбатдаги мусобақаларида стол тенниси бўйича бир мамлакатдан қатнашадиганлар сонига аниқ чегара қўйишга қарор қилди. Унга кўра, энди ҳар икки йўналишдаги жамоаларда ҳам иштирокчилар икки кишидан ошмаслиги зарур.

Ўткир кўзлар, бақувват оёқлар

Стол тенниси бошқа спорт турларига нисбатан кўпроқ қувват талаб қилади. Негаки, стол теннисида ҳар бир мушак юқори даражадаги фаоллик билан ишлаши зарур. Анча вақт диққатни бир жойга жамлашнинг ўзигина оғир штангани кўтарганда кетадиган кучга тенглашади.

Бу спорт тури билан шуғулланган кишида, биринчи навбатда, кўриш қобилияти яхшиланади. Узоқни яхши кўра олмайдиган, компьютер қаршисида кўп ўтирадиган ёки кўзини операция қилдирган кишиларга стол тенниси катта ёрдам беради. Ўйин вақтида кишининг бутун диққат-эътибори фақат тўпда бўлиши натижасида кўз қисқа масофа атрофида машқ олади.

Стол тенниси нафас ва юрак қон-томир тизимлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин вақтида ҳар бир сонияда бир нечта мураккаб, дақиқасига 120 тагача зарба берилишини инобатга олсак, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка ўргатади.

Ушбу ўйин орқали оёқнинг болдир мушаклари мустаҳкамланади. Велоспорт, конькида учиш, футбол, баскетбол, умуман, оёқни кўп ишлатиш талаб этиладиган бошқа спорт турларида бу жуда асқатади. Тез югуриш, бошланғич тезликни ошириш кўникмаларининг ортишида ҳам стол теннисининг аҳамияти беқиёс.

Боксчилар рақибига тезкор жавоб қайтаришни ўрганиш мақсадида теннис билан шуғулланади. Бу билан улар турлича усулда зарба бериш техникасини ўзлаштиради.

Аммо стол теннисида қоматни сал букиб туриш талаб этилиши боис, белида оғриғи ёки чурраси бор, умуртқа поғонаси хаста кишиларга теннис ўйнаш тавсия этилмайди. Улар бу касалликдан буткул халос бўлганидан кейин стол тенниси билан шуғулланиши мумкин.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар