Спорт      Бош саҳифа

САЛОҲИЯТИНГИЗДАН ЮЗ ФОИЗ ФОЙДАЛАНА ОЛАСИЗМИ?

Афсонавий спортчи — Усейн БОЛТнинг енгил атлетикачига асқатадиган маслаҳатлари

САЛОҲИЯТИНГИЗДАН ЮЗ ФОИЗ ФОЙДАЛАНА ОЛАСИЗМИ?

«Мураббий»ларнинг фарқи бор

Фаолиятимнинг дастлабки йилларида кўп омадсизликка учраганман. Аммо ҳозирги мураббийим Глен Миллз билан танишгач, у мени юқори натижаларга эришишим мумкинлигига ишонтира олди. Дастлаб, машғулот дастуримни тубдан ўзгартирди. Алоҳида машқлар ишлаб чиқди. Натижада, тиззамдаги пайларда пайдо бўладиган жароҳатлардан бутунлай қутулдим.

Яхши мураббий ўсаман, деган спортчига ниҳоятда зарур. Шундай мураббий танлаш керакки, у қатъий интизом эгаси бўлсин. Мураббийим Миллз менга ҳатто, ухлаш пайтимдаги старт ва марра қанча бўлиши кераклигигача уқтирган. Фақат мураббий сизни янада кучли қилади, деган фаразни миянгиздан чиқариб ташланг. Тажрибали мураббий сизга ўзингизни чуқур англашга кўмаклашади. Заиф жиҳатларингизни очиб, куч-ғайратингизни қандай ва қаерга тўғри йўналтириш кераклигини айтади.

«Юлдузлик» — аёвсиз душман

Ҳар қандай ишда юқори марраларни забт этиш учун туғма истеъдод керак. Лекин бу бирламчи шарт дегани эмас, албатта. Юқори жисмоний тайёргарлик доимий мувозанатда ушлаб турилмаса, бари бефойда.

Айрим спортчилар муайян натижаларга эришганидан кейин «юлдузлик касали»га чалинади. Камчиликлари устида ишламай қўяди. Ёдда тутинг, омад қанча кўп келса, у бошни шунча кўп «айлантириб қўйиши» эҳтимоли катта. Бундан эҳтиёт бўлинг. Айниқса, сизга ноқулай савол бера оладиган (айниқса, журналистлар) кишилар билан алоқани узманг. Шахсан ўзимнинг спортчилик фаолиятим давомида уларнинг танбеҳлари ҳаётда кўп асқатган.

Мағлубиятлар қадрига етинг

Ютишдан олдин ютқазишни билиш керак. Зеро, бу — қўрқув ҳиссини енгишнинг  муҳим омили. У ўтиб кетгач, сиз яхши нарсалар ҳақида ўйлай бошлайсиз. Аслида омадсизлик инсонга ўзининг қадрини билишга ёрдам беради ва кимга ишониши мумкинлигига йўл-йўриқ кўрсатади.

Мухлислар — дўстингиз

Югуриш олдидан ҳеч қандай стресс ҳис қилмайман. Мағлубият аламини татиб кўрганим менга ҳар қандай хавотирни енгишга ёрдам беради. Шунинг учун бундай пайтда жиддий нигоҳда бўлмайман. Фақат марра ҳақида ўйлайман. Кайфиятим чоғ бўлади ҳамиша. Сизларга ҳам шундай йўл тутишни тавсия этаман. Мухлислар, томошабинларда фақат қўллаб-қувватлаш ва нажотни кўраман.

Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг

100 метр қисқа масофага югуришда 9,58 секунд натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатганман. Одамлар айтиши мумкин: бу натижани ҳеч ким қайтара олмайди, деб. Аммо рекордлар мангу эмас. Ҳар гал бирон мусобақага йўл олганимда ўзимга жиддий савол бераман: 100, 200 метр қисқа масофага югуришга тайёрманми? Йўқ бўлса, яхшиси, биридан воз кечиш керак.

Айтмоқчиманки, ўзингизга ҳаддан ташқари ишониш ҳам куни келиб панд бериши ҳеч гап эмас. Агар имконияти­нгизни тўғри чамалай билиб, уни тўла-тўкис намоён этиш фурсати етди, деб билсангиз, ўшандагина сўнгги — «бажариб бўлмайдиган иш»га киришинг. Шунда узоққа борасиз.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар