Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚИЗНИНГ ҲАЁСИ ҚАНИ?..

Яқинда бозор айланиб юриб, бир она ва қизнинг хариди эътиборимни тортди. Уларнинг бақир-чақири ён-атрофдагиларга шундоқ эшитилиб турар, турган гапки, ҳеч ким бунга эътиборсиз бўла олмасди. Мен эса турган жойимда лол қолдим.   

ҚИЗНИНГ ҲАЁСИ ҚАНИ?..

Чамамда, улар — яқин кунларда тўйи бўладиган, яъни унаштирилган қиз ва элдан кам сарпо қилишни истамаётган она эди. Бўлажак келиннинг ётоқхонасига лаш-луш харид қилиш ниятида юрибди.

«Ўзи бу чойшаб эрингга ёқармикан, жа диди нозик дейсан-у...» — деди она қизига маъноли қараб.

Қизнинг жавоби ундан ҳам антиқа чиқди:

« Во-о-ой, эримга ёқадиган мен ўзим-ку...»

Бу гапни эшитиб, ёқа ушлаб қолдим.

...Болалигимизда қўшни бир холанинг узатилмаган икки-уч қизи бўларди. Уларнинг ҳар бири унаштирувдан кейин деярли уйида кўринмасди. Ёки отаси дам олаётган пайтдагина кўча-ҳовли ишларини қилиб, отанинг кўзига кўринишдан ҳаё қилиб, яна зумда хонасига кириб кетишарди. Тўй куни эса, ота билан хайрлашиш маросимига паранжида чиқиларди... Отаси келин бўлмиш қизининг пешонасига қўлини теккизиб, ўпиб қўйган ва дуо қилиб: «Ўнгин-ўсгин, бахтли-тахтли, ували-жували бўлгин. Биздан рози кет, бўлғуси оилангни муқаддас бил, биз ҳам сендан рози бўламиз...» — дерди.

Ана, ота ва қизнинг ҳаёси... Ҳақиқий  ўзбекона андиша, ибо бу!

Бугунги замонавий она ва қизнинг гапларини эшитиб, шу қўшни холанинг қизлари кўз олдимда келди.

Ҳали тўйи бўлмаган, йигитни «эр», «эрим» деб атаётган қиз... Аслида бу сўзни оналаримиз минг яширин истиҳола билан ишлатган. Ундаям болали-чақали бўлиб, ўртаяшар бўлгачгина айта олган. Биласиз, тўй оқшомларида янгалар келиннинг энг яқин сирдошига айланади, шунда ҳам ўртадан парда кўтарилмайди. Она ва қиз, ота ва қиз ўртасидаги ана шу ибо-ҳаё пардаси кўтарилмасин, деб бўлажак келинларга янгалар сирдош тайинлангани бежиз эмас. Бугун она ва қизнинг ўртасидаги ана ўша яширин, энг чиройли пардалар наҳот  кўтарилган бўлса?!

Болаликда оналаримиз «Ҳали даданг келсин, сен болани айтиб бермасамми?» деб пўписа қиларди. Гарчи дадамиз бирон марта танбеҳ бериб, койимаса ҳам, ўша «ҳали даданг келсин», деган гапнинг ўзи бизга яхшигина тарсаки ўрнида таъсир қиларди.

Бугун айрим қизлар отаси билан мебель танлашга чиқибди, деган гапларни ҳам эшитиб қоламиз. Кимга қандай билмадим-у, бундай чоғда мен ёқамни тутиб қоламан: наҳотки отада ҳам, қизда ҳам уят, ҳаё қолмаяпти? Она-ота ва қиз муносабатлари нега қоришиб кетяпти?

Биз ҳали никоҳи ўқилмаган жуфтлик ҳақида гапирдик, аслида-чи? Бир умрлик эру хотин ўртасида ҳам андиша, номус, гўзал ҳаё яширин бўлиши керак эмасми? «Дадаси» деб чақиришга ҳаё қилиб, токи ўзлари қараб қолмагунча, гапимиз бўғзимизда қолар чоғлар қаерда қолди? Ёки оталарнинг ўзидан катталар олдида «ўғлим», «қизим» дейишга тортиниб, «Ўғлингиз, қизингиз қани?» деб сўроқлаши-чи?

Ҳаё — имондандир, дейилганди. Имонингиз ҳеч сусаймасин, азиз қизларжон!

Мадина МЎМИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔248

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 248    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар