Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Батафсил...2016 йилнинг ноябрь ойида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар «Сайхон» ҚФЙ Гулистон кўчасида жойлашган уйларнинг бирида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Уйнинг томи буткул ёниб, ёнғин қўшни хонадонга ҳам ўтди. Оқибатда икки оиланинг бошпанаси ва уй жиҳозлари кулга айланди...
...Октябрь ойида Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Жарқўрғон кўчасида жойлашган «Pokson Tashkent» МЧЖга қарашли реконструкция қилинаётган маиший ювиш кукуни ишлаб чиқариш корхонасининг тўрт қаватли биносида темир қувурларини газ пайвандлаш йўли билан демонтаж ишларини олиб бориш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши туфайли ёнғин содир бўлиб, иморатнинг минг квадрат метрли том қисми ёниб кетди...
Бу мисолларни бежиз келтирмадик: аҳоли ўртасида ўтказилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда газ, электр идоралари, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик тадбирларга қарамай, эҳтиётсизлик, бепарволик натижасида ёнғинлар юз бериши буткул тугаётгани йўқ. Хусусан, 2016 йилнинг 10 ойида республика ҳудудида содир бўлган ёнғинлар сони 10 минг 309 тани ташкил этган. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга кам. Шунингдек, ёнғинларда инсонларнинг куйиши ҳолатлари 397 тани, яъни 4,1 фоиз, одамларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари эса 92 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 фоизга камайишига эришилди.
Тўғри, рақамлар камаймоқда. Бироқ ёнғин ва ундан жабрланиш ҳолати битта бўлса-да, кўп. Шу боис фуқароларнинг бефарқлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва талабларига амал қилмаслиги оқибатида ёнғин содир бўлиши ҳамда ушбу ёнғинларда фуқароларнинг куйиши ёки ҳалок бўлиши олдини олиш мақсадида тарғибот ишларини янада кучайтириш талаб этилади.
Мамлакатимизда жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» кенг кўламда ўтказилмоқда. Ушбу ойликда бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш, газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича пухта текширувлар ўтказилиб, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш, ишчи-хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш каби вазифалар кўзда тутилган.
Мазкур масъулиятли кунларда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, амалдаги қоидаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, зарур ҳолларда аҳоли ўртасида кўргазмали қуроллар ёрдамида ёнғиннинг олдини олиш билан боғлиқ ўқув машғулотлари ҳам уюштирилмоқда.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил