Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

КЎЧАДА ҚОЛДИРИЛГАН БОЛАЛАР

Боламиз мактаб ёки боғчадан бирор жойини тирнаб келса, дарров ўқитувчиси, тарбиячисининг олдига югурамиз. Баъзан уларга «Нега боламни эътиборсиз қолдирдингиз?» деб таъна ҳам қиламиз. Лекин ўзимиз фарзандларимизга етарлича эътибор қарата оляпмизми? 

КЎЧАДА ҚОЛДИРИЛГАН БОЛАЛАР

Мажлисга «кечикаётган» ота

Қизимни боғчага олиб кетаётгандим, ёнимизга бир машина катта тезликда келиб тўхтади. Ундан ёшгина йигит тушди-да, уч-тўрт ёшлар атрофидаги болакайни боғчанинг дарвозаси олдига туширди.

— Ўғлим, бор энди гуруҳингга кир. Менинг мажлисим бор, кеч қоламан, — деди-ю, машинасини зувиллатиб кетди.

Болакай аввалига эшик олдида бироз у ёқ-бу ёққа аланглаб турди, сўнг ташқаридаги болалар ўйин майдончаси томон югуриб кетди. У ёқдан-бу ёққа югуриб, хумордан чиқди. Гуруҳига кириш нияти йўқ. Ёнимга чақирдим-да, хонаси қайсилигини сўрасам, билмайди. Кейин сўраб-сўраб, гуруҳини топдик...

Мажлисга шошиб турган ота кўз олдимга келди: наҳотки, фарзандини боғча опасининг қўлига топширишга бир дақиқа вақт топа олмаса-я?!

«Йиғласа, йиғлабди-да!»

Бозорга тушгандим. Автотураргоҳ ёнидан ўтаётсам, бола йиғиси эшитилиб қолди. Не кўз билан кўрайки, йиғи шундоққина қаршимда турган машина ичидан чиқяпти.

Чамаси, уч ёшлар атрофидаги боланинг улов ичида йиғлайвериб, кўзлари қизариб кетган. Орадан зум ўтмай, машина атрофига одамлар тўпланди. Лекин болани қолдириб кетган ота-онадан дарак йўқ. Унинг йиғиси кучайгандан кучаярди. Хайрият, аллақаердан онаси пайдо бўлди. Қизиғи, у дугонаси билан бамайлихотир чақ-чақлашиб келарди. Тўпланганлар биримиз олиб, биримиз қўйиб аёлни саволга тутдик. Онаси эса пинагини ҳам бузмай: «Ҳа, йиғласа, йиғлабди-да!» деб жавоб қайтарди...

 Бу каби ҳолатларни кўриб, нима дейишга ҳам ҳайрон қоласан киши. Ахир, қимматли вақтимизнинг озгина қисмини, эътиборимизнинг бир чимдимини фарзандларимизга илина олмаймизми? Улар бизнинг эртанги кунимиз, келажагимиз-ку?! Боламизни кўчага ташлаб қўйиш билан ўзимизга ва нуридийдаларимизга зарар етказаётганимизни наҳотки, тушунмасак?!.

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔46

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔172

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔231

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар