Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

КЕЛИНСАЛОМ: ҚАЕРДА ҚАНДАЙ?

Ёр-ёр, алла, келинсалом кабилар халқимизнинг азалий удумларидан. Бу удумлар турли вилоятларда бир-биридан фарқ қилувчи бир қанча тафовутларга эга.

Қадимдан момоларимиз келинларга келинсалом қилдиришган. Уларнинг айтишича, уч марта таъзим билан салом қилишнинг ҳам ўз маъноси бор. Яъни, келиннинг бу ҳаракати уй эгаларига ҳурмати ва елиб-югуриб хизмат қилишини англатади.

Тили ширин бўлиши учун

Тошкентда келинсалом ўзгача миллийликка йўғрилган. Янгалар саломни доира садоси остида бошлашади. Келинсалом қилиш учун саҳнга чиқишади. Кўргани келганлар келин учун совғалар тақдим этишгач, келин ҳам уларга ўз совғасини беради ва уч марта салом қилади. Салом тугагач, оиланинг кенжа ўғли келин юзига ёпилган рўмолни олади. Қайнона ширинликнинг ярмини ўзи, қолган ярмини эса келинига тишлатади. Бунинг маъноси: қайнона-келин келажакда шу хонадонда ширин ҳаёт кечирсин, келиннинг муомаласи, одоби, тили ҳам шу ширинлик каби тотли бўлсин, дегани.

Бу урф-одатни бошқа айрим вилоятларда ҳам учратиш мумкин.

Баъзан қайнона ўз қайнонаси тақдим этган тақинчоқни келинига ҳадя этади.

Чопоннинг ярми рўзғорни англатади

Қашқадарё келинсаломи ҳам ўзининг қадимийлиги билан ажралиб туради. Чироқчи туманида келинсалом маросими учун ҳовлида махсус жой ажратилади. Ёр-ёр айтилиб, меҳмонлар келинга атаган совғаларини топширишади. Эгнига куёв чопонини ташлаб олган қайнона келинга ҳам чопоннинг оз қисмини ёпиб, оғзидаги қанднинг ярмини тишлатади. Кейин янгалар келинга супра ва иккита нон топширишади.

Удумга кўра, қайнонанинг куёв чопонини келинга ёпиши келиннинг ақлли, одобли бўлишини, чопоннинг келин эгнида қолиши эса, ўғли ва рўзғор келинга топширилганини англатади. Ширинлик келиннинг тили, муомаласи ширин, супра билан нон эса, ризқ-рўз, насибали бўлишини ифодалайдиган восита, деб тушунилади.

Келин қўлидан чой

Бухоронинг ҳам ўз келинсаломи бор. Дастлаб, келинсаломга йиғилган меҳмонлар учун дастурхон тузалади. Улар келиннинг қўлидан чой ичишади. Кейин янгалар ёр-ёр айтади, келин уч марта салом қилади. Бунда келиннинг юзи рўмол билан беркитилмайди. Меҳмонлар келин учун аталган совғаларни тақдим этишади. Базм кечгача давом этади.

Таъзим — хокисорлик белгиси

Хоразмдаги келинсалом маросими бошқа ҳудудларникига унча ўхшамас экан. Келин бежирим кийимлар кийиб, салом қилиш учун саҳнга чиқади. Салом қилишда қўли тиззасига етгунча эгилиб таъзим қилади. Бу ҳаракат келиннинг доим хизматга камарбаста, оила ­аъзолари олдида камтар экани ва алоҳида ҳурмат кўрсатишини билдиради. Келин ҳар салом қилганида меҳмонлар турли совғалар: тақинчоқ, рўзғор буюмлари тақдим этишади. Эркак ва аёл меҳмонлар учун алоҳида салом қилинади. Салом тугагач, меҳмонлар дастурхонга таклиф этилади. 

Сожидахон ТЎРАХОНОВА

тўплади.




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔218

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔256

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔430

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 218    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 256    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 430    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 537    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 808    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар