Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистон ОТБ форумида иқлим ташаббусларини тақдим этди

Осиё тараққиёт банкининг 14-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган минтақавий форуми доирасида иқлим ўзгаришига мослашувни инвес­тициявий режалаштириш, молиялаштиришни жалб қилиш ҳамда иқлим лойи­ҳаларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон  ОТБ форумида  иқлим ташаббусларини тақдим этди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази вакиллари форумнинг мавзули сессияларида иштирок этиб, иқлим ўзгаришига мослашиш, иқлим хатарларини баҳолаш ва экологик бошқарувнинг рақамли воситаларини ривожлантириш борасидаги миллий тажрибани тақдим этди.

ОТБ ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказилган икки томонлама учрашувларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши курашиш, шунингдек, миллий иқлим маълумотлари тизимини ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон ОТБнинг атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ва чўлланишга қарши курашишга қаратилган минтақавий техник кўмак лойиҳаларига жалб этилади. Шунингдек, сунъий йўлдош технологиялари ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда миллий иқлим маълумотлари платформасини ривожлантириш, шунингдек, Иқлим ва тоза ҳаво коалицияси (CCAC) доирасида углерод чиқиндиларини қисқартириш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича Миллий стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда янграган Ўзбекистон ташаббуслари мамлакатимизнинг халқаро ҳамкорлигини кенгайтириш, экологик ва иқлим муаммоларига қарши самарали курашиш учун техник ва молиявий кўмакни жалб этиш йўлида муҳим қадам бўлди.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔18

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар