Экоолам      Бош саҳифа

Йўллар озодалиги: чиқинди қутиси ва масъулият ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Йўл бўйлаб кетаётган инсоннинг ҳудуд ҳақидаги дастлабки таассуроти нимадан шаклланади? Равон йўл, обод хонадонлар, кўклам манзара... Аммо яна бир муҳим жиҳат бор – озодалик!

Йўллар озодалиги: чиқинди қутиси ва  масъулият ўртасида қандай  боғлиқлик бор?

Йўл ёқасида сочилиб ётган чиқиндилар, ариқларга ташланган пластик идиш­лар ёки тартибсиз тўпланган маиший чиқиндилар нафақат манзарани бузади, балки атроф-муҳитга зарар ҳам етказади. Аксинча, тоза кўча ва озода йўл ёқаси шу ҳудудда яшайдиган одамларнинг табиатга муносабати, маданияти ва масъулиятидан дарак беради.

Навоий вилоятида амалга оширилаётган «Йўллар озодалиги – юрт фаровонлиги» лойиҳасининг асосий ғояси ҳам оддий: озодалик учун шароит яратиш ва унга ҳар бир инсоннинг масъулиятини ошириш. Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида йўл бўйларида санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни тартибли йиғиш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтиришга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Озодалик хонадондан бошланади

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир М-37 магистрал автомобиль йўли бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини қамраб олди. Ушбу серқатнов автомобиль йўлидан ҳар куни кўплаб транспорт воситалари ўтади, юзлаб одамлар нигоҳи атрофни кузатади. Йўлнинг айрим қисмлари аҳоли яшаш манзилларига туташиб кетгани боис бу ерда озодаликни сақлаш фақат ташқи кўриниш масаласи эмас. Бу – санитария, экологик хавфсизлик ва яшаш муҳити билан бевосита боғлиқ.

Тадбир давомида йўл бўйидаги хонадонларга замонавий чиқинди қутилари топширилди. Бир қарашда оддий буюмдек кўринади. Аммо чиқинди учун махсус жойнинг мавжудлиги одамларнинг кундалик одатларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки чиқинди қаерга ташланиши кераклиги аниқ бўлса, уни йўл ёқасига, ариққа ёки бўш майдонга ташлаб кетишга ҳожат қолмайди.

Албатта, чиқинди қутисини ўрнатиш билан муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Энг муҳими – ундан тўғри фойдаланиш. Шу сабабли тадбир давомида аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, маиший чиқиндиларни тартибли тўплаш, махсус идишлардан мақсадли фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш масалалари тушунтирилди.

Йўл ёқалари ва ариқларга чиқинди ташламаслик, хонадон атрофини озода тутиш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариш каби оддий қоидаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Аслида экологик маданият катта шиорлардан эмас, айнан шундай кундалик одатлардан бошланади.

Сув ичдик – бўш идишни йўлга эмас, чиқинди қутисига ташладик. Хонадонни тозаладик – чиқиндини ариққа эмас, белгиланган жойга чиқардик. Фарзандларимизга ҳам шу одатни ўргатдик. Оддийдек туюлади. Лекин минглаб одамлар шу қоидага амал қилса, натижа бутун бир ҳудуд қиёфасида кўринади.

 

Биргина акция билан тугамайди

Ҳудудни бир марта тозалаш мумкин. Аммо уни доимо озода сақлаш учун бошқача ёндашув керак. Чиқинди қутиси қўйиш, ҳашар ўтказиш ёки кўчани тозалаш – ишнинг бир қисми, холос. Асосий натижа одамларда «бу менинг ҳам ҳудудим, унинг тозалигига мен ҳам масъулман» деган тушунча шаклланганида кўринади.

Шунинг учун экологик ташаббусларда амалий иш билан тушунтириш ишларининг ёнма-ён олиб борилиши муҳим. Одамга «чиқинди ташламанг» дейишнинг ўзи етарли эмас – уни ташлаш учун қулай шароит ҳам бўлиши керак. Шароит яратилгандан кейин эса ундан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг масъулиятимизга айланади.

Озодалик – бир кунлик тадбир эмас. У ҳар куни такрорланадиган одат, атрофдагиларга ҳурмат ва яшаб турган жойимизга бўлган муносабатдир. Йўлларимиз қанчалик озода бўлса, юртимиз қиёфаси шунчалик файзли бўлади. Тоза муҳит эса, энг аввало, ўзимиз ва келажак авлод учун яратилган фаровонликдир.

 

Амонмурод АМОНОВ,

ЎЭП Навоий шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔18

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔19

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар