«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилҲар қандай давлатнинг қудрати унинг иқтисодий ўсиш суръатлари билангина эмас, балки табиий бойликларига, энг асосийси, инсон қадрига қандай муносабатда бўлиши билан ўлчанади.
Бугунги кунда глобал иқлим ўзгаришлари, сув тақчиллиги ва экологик мувозанатнинг бузилиши бутун дунё қатори мамлакатимиз олдида ҳам ўта жиддий ва кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни қўймоқда. Айниқса, сўнгги 10 йилликда Оролбўйи минтақаси, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш давлатимизнинг диққат марказидаги бош масала бўлиб келмоқда.
Куни кеча Нукус шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш мамлакатимиз ҳаётида чинакам бурилиш ясовчи тарихий воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган стратегик вазифалар, илгари сурилган улкан ташаббуслар ва аниқ амалий қадамлар нафақат ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтаради, балки «яшил иқтисодиёт», экологик хавфсизлик ва табиатни асраш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янги мазмун билан бойитади. Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоялар ва қабул қилинган қарорлар биз учун ҳам жуда муҳим бўлиб, уларнинг амалда қанчалик қатъият билан рўёбга чиқарилаётганини ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди.
Сўнгги йилларда Қорақалпоғистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ҳудуд мамлакатимизда энг тез ўсиб бораётган иқтисодий марказлардан бирига айланди. Жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётнинг 10,2 фоиз ўсгани ва республикада иккинчи ўринни эгаллагани бунинг яққол далилидир. Бироқ биз учун энг муҳими – бу ўсишнинг экологик жиҳатдан мувозанатлашгани ва «яшил» технологияларга асосланганидир. Ҳудудда 860 мегаваттли янги энергетика қувватларининг ишга туширилиши, Беруний ва Қораўзакда барпо этилаётган улкан шамол станциялари ҳисобига «яшил» энергия улуши 23 фоизга етказилгани улкан ютуқдир. Йиғилишда 7 миллиард долларлик 47 та янги лойиҳа қурилишига старт берилгани, жумладан, Қўнғиротда қуввати 1,5 минг мегаваттли йирик шамол станциясининг барпо этилаётгани Қорақалпоғистонни яқин келажакда минтақадаги энг йирик «яшил» энергия марказига айлантириши шубҳасиз.
Йиллар мобайнида оғир экологик муаммолар гирдобида бўлиб келган мамлакатимизнинг бу шимолий минтақасида 2030 йилга бориб «яшил» энергия улушини 76 фоизга етказиш режалаштирилаётгани табиатни асраш ва углерод чиқиндиларини кескин камайтириш борасидаги глобал мақсадлар сари салмоқли ҳиссадир. Шу билан бирга, иқлим ўзгариши шароитида «яшил» энергияни «карбон кредит»га айлантириш механизмини жорий этиш борасидаги топшириқлар Ўзбекистон Экологик партиясининг барча депутатлик корпуси ва фаоллари томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида 50 минг гектар майдонда «ўрмон карбон кредити» дастурини бошлаш, бу орқали ҳудудга қўшимча миллионлаб долларлик инвестицияларни олиб келиш ҳамда экологик ҳолати оғир бўлган жойларда яшил майдонларни кўпайтириш табиат ва инсон уйғунлигини таъминлашда муҳим қадам бўлади.
Қорақалпоғистон шароитида сув масаласи – инсон ҳаёти, деҳқончилик ва мавжуд экотизимнинг яшовчанлигини белгиловчи энг нозик омилдир. Йиғилишда сув ресурсларини бошқариш, исрофгарчиликка барҳам бериш ва тежамкор технологияларни жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Ҳудуддаги мавжуд экин ерларини суғоришда йўқотишлар ҳали ҳам юқори экани танқидий таҳлил қилиниб, «Ёнбош» ва «Эркиндaрё» каналларини бетонлаш, юзлаб насосларни энергия тежамкорларига алмаштириш ҳамда сув объектларини модернизация қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар жуда долзарбдир. Шунингдек, 4 миллион гектардан ортиқ яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, чўл ҳудудларида озуқа етиштиришда илғор хорижий тажрибаларни, жумладан, Миср ва Хитой тажрибаларини жорий этиш қишлоқ хўжалигини экологик барқарор ривожлантириш имконини беради. Президентимиз томонидан Кегейлида ва бошқа ҳудудларда шўрга чидамли дарахт плантацияларини ташкил этиш, 30 минг гектар майдонда боғлар барпо этиш борасида белгилаб берилган вазифалар эса Оролбўйининг яшил қиёфасини тиклашда катта амалий аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» лойиҳасини янги сифат босқичига олиб чиқиш, мактаб, боғча, шифохона ва кўп қаватли уйлар атрофидаги яшил ҳудудларни «жамиятнинг дахлсиз бойлиги» сифатида муҳофаза қилиш ҳақидаги Президент ғояси Ўзбекистон Экологик партиясининг кўп йиллик орзу-интилишлари ва таклифларининг амалдаги ифодасидир. Шаҳар ва туман марказларида яшиллик кўламини 30 фоизга етказиш талаби урбанизация жараёнида экологик мувозанатни сақлашнинг ягона тўғри йўлидир.
Ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон ва кўчада тозаликни сақлаш, дарахт экиш ҳамда уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш кундалик ҳаёт тарзига айланаётгани давлат раҳбари саъй-ҳаракатларининг ҳаётбахш натижаси, дейиш мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар, янги «Нукус сити» қурилиши, замонавий таълим ва тиббиёт кластерларининг ташкил этилиши, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган мислсиз имтиёзлар инсон қадрини улуғлашга қаратилган сиёсатнинг амалий натижасидир. Ўзбекистон Экологик партияси ушбу кенг кўламли ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда, қабул қилинган дастурларнинг жойларда самарали амалга оширилиши устидан қатъий жамоатчилик ва парламент назоратини ўрнатишда фаол иштирок этади. Ишончимиз комилки, давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси ва халқимизнинг фидойи меҳнати туфайли Қорақалпоғистон яқин келажакда нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун минтақанинг энг обод, экологик хавфсиз, яшил ва фаровон гўшаларидан бирига айланади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил