Барча аёллар куз келиши билан, албатта, малинадан қиём, мураббо, желе, мармелад тайёрлашни хуш кўришади.
Қишнинг айни изғиринли кунларида малина мевасидан тайёрланган ичимликлар — малина чойи, дамламаси ўзининг хушхўрлиги, шифобахшлиги билан инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шамоллашнинг олдини олувчи энг мазали «дори» ҳам малина чойи ҳисобланади.
Ибн Сино бобомизнинг табобат илмига оид китобида шамоллаган, тумовга чалинган беморларга иситма туширувчи восита сифатида малинанинг меваси, барги ва гулларидан тайёрланган дамлама ичиш тавсия этилган. Шунингдек, у иштаҳа очувчи, овқат ҳазм қилувчи, терлатувчи, ички ва ташқи қонни тўхтатувчи, балғам кўчирувчи сифатида қўлланилади.
Халқ табобатида малинадан тери касалликларида ташқи ва ички муолажада фойдаланилади.
Яшартирувчи мева
Малина меваси таркибидаги бир қатор витаминлар ҳужайраларнинг қариш жараёнини секинлаштиради. Танага озиқавий моддалар бериб, овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Қанд касалидан азият чекувчи кишиларга қондаги қанд миқдорини назорат қилиш қийинчилик туғдиради. Малина крахмални қандга парчалайдиган муайян ферментларни йўқотувчи бирикмаларга эга бўлгани туфайли, ушбу вазифани енгиллаштиради.
Малинада К витамини етарлича миқдорда бўлиб, у қон ивишини меъёрлаштиради ва протромбин миқдорини пасайтиради.
Тетиклантирувчи куч
Инсон танасига ҳар куни бактерия ва вируслар ҳужум қилади. Бу эса турли касалликларга олиб келиши мумкин. Малина эса иммун тизимини мустаҳкамлайди, натижада тананинг инфекцияга қарши курашиши осонлашади.
Малина баргларидан тайёрланган чой витаминга бойдир. Аммо бўғин ва буйрак касалликларида, шунингдек, аллергияси борларга малина меваси истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
тайёрлади.
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда
🕔12:50, 13.08.2026
✔106
ЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Қизиб бораётган миялар ёхуд инсонлар фикрлашига таъсир қилётган иқлим ўзгариши
🕔10:47, 30.07.2026
✔169
Иқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил
Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
🕔16:40, 04.06.2026
✔253
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
Батафсил