Экоолам      Бош саҳифа

Маҳалладан Бошланган «яшил» ташаббус – барқарор келажак пойдевори

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлаш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.

Маҳалладан  Бошланган «яшил» ташаббус –  барқарор келажак пойдевори

Президентимиз томонидан 2026 йилнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилиниши айнан фуқаролар билан очиқ мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда маҳаллалардан чиқаётган ташаббус­ларни қўллаб-қувватлашда муҳим дебоча бўлди.

Экологик барқарорлик ва табиатни асраш ҳам айнан ҳар бир хонадон ва маҳалла остонасидан бошланади. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партияси жорий йилнинг январь ойидан бошлаб «Маҳалла – барқарор экологик келажак учун муносиб маскан!» шиори остида турли экологик тадбирлар, жамоатчилик назорати, депутатлар ва сайловчилар учрашувларини ўтказиб келмоқда.

Наманган вилоятида ушбу ташаббус доирасида салмоқли ишлар бажарилди. Хусусан, маҳаллаларнинг ўзида 53 та янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Бу партиянинг аҳолига янада яқинлашиши, муаммоларни жо­йида ўрганиш ва яшил ташаббусларни бевосита маҳаллалар даражасида ҳал этиш имконини берди. Умуман олганда, ҳисобот даврида вилоятда партия сафи 3 384 нафар янги аъзо билан кенгайиб, Намангандаги аъзолар сони 44 956 нафарга етди ҳамда вилоят бўйича жами 68 та янги бошланғич ташкилот фаолияти йўлга қўйилди.

Аҳолининг экологик онгини оширишга қаратилган ПҚ-184-сон қарори ижроси юзасидан ҳам кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди. Тармоқлардаги ахборот-таҳлилий материаллар ва маҳаллалардаги учрашувлар атроф-муҳит муҳофазасига бўлган масъулиятни оширишда муҳим омил бўлди. Ҳисобот даврида 66 та амалий экологик акция, 111 та тарғибот тадбири ҳамда 120 та экологик саналарга бағишланган учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Ёшлар қаноти ва Аёллар клуби томонидан хотин-қизлар ҳамда талабалар иштирокида 100 дан ортиқ давра суҳбатлари ва семинарлар уюштирилди.

Партия фаолияти фақатгина тарғибот билан чекланиб қолмай, жамоатчилик назорати ва депутатлик сўровлари орқали аҳолини қийнаётган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилди. Албатта, эришилган кўрсаткичлар якуний марра эмас. Олдимизда турган энг муҳим вазифа – маҳаллаларда бошланган хайрли ишларни изчил давом эттириш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва Янги Ўзбекис­тонда соғлом экологик муҳитни таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.

 

Музаффар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎЭП Наманган вилоят кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔50

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔49

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔100

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар