Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилФерузбек ХУШВАҚТОВ, Ёшлар парламенти аъзоси
Президентимизнинг ёшлар билан ўтказган учрашуви ва бу тарихий анжуманда билдирилган фикрлар, амалий ташаббуслар биз – Экопартия ёшлар қаноти вакилларини ҳам чин дилдан руҳлантирди. Давлатимиз раҳбарининг бундай ишончи соҳамиздаги фаолиятимизни янги босқичга олиб чиқиш учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бугунги глобал дунёда мамлакатлар ҳудуди ёки аҳоли сони билан эмас, балки билим, замонавий технология ва инсон капитали билан рақобатга киришаётганини алоҳида таъкидлади. Тан олиш керак, бугун экологик барқарорликка эришиш, сув ва табиий ресурсларни асраб-авайлаш ҳам тўғридан-тўғри инновацион ечимлар ҳамда «билимлар иқтисодиёти» билан боғлиқ. Биз, ёш экологлар, юртимизда экологик маданиятни юксалтириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва атроф-муҳит муҳофазасига рақамли технологияларни жорий этиш масъулиятини ўз зиммамизга олишга тайёрмиз.
Учрашувда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасида ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, хусусан, олийгоҳларда сунъий интеллект лабораторияларининг ташкил этилиши биз учун айни муддао бўлди. Экопартия ёшлари сифатида ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, ҳудудлардаги экологик муаммолар, атмосфера ҳавосининг тозалигини мониторинг қилиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш тизимига оид «яшил» стартаплар ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишни мақсад қилганмиз. Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган «Мингта масалага – ёшлардан мингта ечим» лойиҳаси биз каби изланувчан ёш экологлар учун ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этишда катта имконият эшигини очади.
Шу билан бирга, хорижий тилларни мукаммал биладиган 650 мингдан зиёд ёшлар салоҳиятидан мамлакатимизнинг экспорт ва туризм имкониятларини кенг тарғиб қилишда фойдаланиш, «рақамли контент» платформасини ишга тушириш ташаббуси ҳам ғоят аҳамиятлидир. Биз ушбу платформа орқали Ўзбекистоннинг бой табиати, экотуризм салоҳияти ва экология йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни халқаро майдонда кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшамиз.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил