Экология      Бош саҳифа

«Марказий Осиё яшил қалқони» экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

Ўрмонларни тиклаш ва табиий ресурсларни оқилона бошқариш бугунги кунда нафақат экологик вазифа, балки минтақа давлатларининг барқарор ривожланиши ва фаровонлиги билан бевосита боғлиқ стратегик устувор йўналишдир.

«Марказий Осиё яшил қалқони»  экологик хавфсиз келажак учун хизмат қилади

БМТ Бош Ассамблеясининг 2027-2036 йилларни ўрмонлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилиш ҳақидаги резолюцияси глобал, минтақавий ва миллий даражаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини тасдиқлайди.

Астанада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммит (RES) доирасида «Марказий Осиё яшил қалқони: ҳимоя ўрмон полосалари ва яшил тўсиқларнинг минтақавий тизими (2026-2035)» мавзусида юқори даражадаги панель сессияда минтақа давлатлари, халқаро ташкилотлар ва илмий ҳамжамият вакиллари чўлланиш, ер деградацияси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қарши биргаликда ечимлар ишлаб чиқиш учун бирлашди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон Республикаси экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев, Хитой Халқ Республикаси экология ва атроф-муҳит вазири Хуан Жунтсю, Туркманистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Овегелди Гошжанов, Қирғиз Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Ақилбек Мазарипов, Тожикистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори ўринбосари Давлатли Шарифзода ҳамда халқаро институтлар ва илмий доиралар вакиллари иштирок этдилар.

Спикерлар ўрмонларни тиклаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш бўйича миллий стратегияларни тақдим этиб, «Марказий Осиё яшил қалқони» минтақавий ташаббусини шакллантиришга ўз мамлакатларининг ҳиссасини баён қилишди. Асосий эътибор чанг бўронлари, тупроқ деградацияси ва чўлланишнинг олдини олишга қаратилган ягона ҳимоя ўрмон полосалари, яшил тўсиқлар ва трансчегаравий экологик йўлаклар тизимини яратишга қаратилди.

Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Орол денгизи муаммосига алоҳида тўхталиб, уни Марказий Осиёдаги энг йирик экологик фалокат ва чўлланиш мисоли сифатида таърифлади. Оролнинг қуриган туби 2 миллион гектар майдонида кенг кўламли ўрмон-мелиоратив ишлар амалга оширилгани, ҳимоя дарахтзорлари барпо этилгани, шунингдек, Нукус шаҳрида Иқлим ўзгариши музейини ташкил этиш каби маданий-экологик ташаббуслар ривожлантирилаётгани соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолат беради.

Бундан ташқари, «Green University» базасида хитойлик ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Чўлланишга қарши кураш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Марказий Осиё минтақавий илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Ушбу марказ инновацион технологияларни жорий этиш ва «Хитой технологиялари ва Марказий Осиё амалий ечимлари» моделини илгари суриш учун платформа бўлиб хизмат қилади.

Сессия давомида «Марказий Осиё яшил қалқони (2026-2035)» минтақавий тизими концепцияси, давлатлараро ҳамкорлик механизмлари, ерларни тиклаш бўйича илғор тажриба алмашинуви ва қўшма трансчегаравий инвестиция дастурларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу ташаббус бутун минтақанинг экологик хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган узоқ муддатли платформа бўлиши таъкидланди.

Тадбир якунида «Марказий Осиё яшил қалқони» резолюцияси имзоланди. У минтақа давлатларининг яшил тўсиқлар тизимини яратиш орқали иқлим барқарорлигини ошириш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ва экологик хавфсиз келажакни шакллантириш йўлидаги сиёсий иродасини мустаҳкамлайди.




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар