Етти кун      Бош саҳифа

«Ўзбекистонда лимон етиштириш бутунлай имконсиз...»

Бу фикрни йўққа чиқариб, Марказий Осиёда илк бор лимончиликка асос солган олим ҳақида биласизми?

«Ўзбекистонда лимон  етиштириш бутунлай имконсиз...»

Қиш фасли кескин совуқ, иқлими эса иссиқсевар ўсимликлар учун мураккаб бўлган Ўзбекистон бугун Марказий Осиёда лимон етиштириш муваффақиятли йўлга қўйилган кам сонли мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилади. Бу ютуқ тасодиф эмас – унинг ортида илмга бўлган ишонч, қатъият ва йиллар давомидаги фидокорона меҳнат мужассам.

Келинг, гапни бироз илгарироқдан бошласак. Ўтган асрнинг 30-йиллари охиридаёқ олимлар лимонни маҳаллий иқлимга мослаштиришга уриниб кўрган. Бироқ 18… 20 даражагача тушадиган қишки совуқлар иссиқсевар цитрус дарахтларини бир неча бор нобуд қилган. 1960 йилларга келиб эса кўпчилик мутахассислар бу йўналишни бутунлай имкониятсиз, деб ҳисоблай бош­лаган эди.

Аммо селекционер олим Зайниддин Фахрутдинов бу фикрга қўшилмади. У тас­лим бўлиш ўрнига илмий изланишларни янада чуқурлаштирди ва асосий эътиборни лимон дарахтларининг совуққа чидамлилигини оширишга қаратди. Тажрибаларда у оддийлиги ва мослашувчанлиги билан танилган «Меер» гибридидан фойдаланди ҳамда уни Грузия ва Абхазия ҳудудларида тарқалган «Новогрузинский» навига пайванд қилди.

Хитойда етиштирилган, АҚШ орқали собиқ иттифоқ ҳудудига олиб кирилган «Меер» лимони асли лимон-апельсин гибриди эди. Шунингдек, Қора денгиз бўйларида вирусларга ва совуққа нисбатан чидамли шаклга келган эди. Ана шу биологик устунлик Фахрутдинов изланишларида муҳим омил бўлди.

Йиллар давомидаги синов ва тажрибалардан сўнг, ниҳоят, ёш дарахтлар илк ҳосилни бера бошлади. Куртакларнинг биридан олинган мева ўзининг ёрқин ранги, хушбўйлиги ва бой таъми билан алоҳида ажралиб турди. Айнан шу ноёб намуна кейинчалик тарихга «Тошкент» (Ташкентс­кий) лимони номи билан кирган нав учун асос бўлди.

Бу нав илгари цитрус етиштириш мумкин эмас, деб ҳисобланган шароитларда ҳам муваффақиятли ўсиши, барқарор ҳосилдорлиги ва юқори истеъмол сифатлари билан тезда оммалашди.

Бугун Тошкент лимони – шунчаки қиш­лоқ хўжалиги маҳсулоти эмас. У Ўзбекис­тон аграр илм-фанининг қудратини, сабр ва изланиш орқали табиат билан муроса қилиш мумкинлигини намоён этувчи ёрқин рамздир. Илм ва меҳнат уйғунлиги туфайли яратилган бу нав мамлакатимизнинг дунёга юз тутган маданий ва илмий меросининг ажралмас қисмига айланган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔24

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔24

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔90

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 24    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 24    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 90    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 108    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар