«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилҚонунчилик палатасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.
– Қонун лойиҳаси билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, хусусан, дарёларнинг ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартибини бузиш, сув ресурсларини ифлослантириш, дарахтлар ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш ёки йўқ қилиш, уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмаслик, шунингдек атмосфера ҳавосини ифлослантириш билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилмоқда, – деди Қонунчилик палатаси қўмита раиси, ЎЭП фракцияси аъзоси Хайрулло Ғаффоров.
– Лойиҳа билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, дарё ўзанларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш, сув ресурсларини ифлослантириш, дарахт ва буталарни ғайриқонуний кесиш ёки йўқ қилиш, ифлослантирувчи моддаларни белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда атмосфера ҳавосига чиқариш, қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмаслик, шунингдек, ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ёки қурилмаларда ёқилғи, моддалар ва чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар жорий этилиши белгиланмоқда.
Шу билан бирга, иссиқхоналарда, ишлаб чиқариш биноларида ёки ёндириш ускуналарида шиналар, битум, мазут, плёнка, синтетик картон, резина, жун толаси ва шунга ўхшаш зарарли компонентларни ўз ичига олган чиқиндиларни ёқиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил