Ҳудудларда халқ билан мулоқот – амалий натижаларга йўл. Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг турмуш тарзи, меҳнат фаолияти ва кундалик муаммоларини жойида ўрганиш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Айниқса, экологик барқарорлик, ижтимоий соҳа, таълим, энергетика ва ёшлар сиёсати масалаларида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини бевосита ҳудудларда таҳлил қилиш орқали аниқ тасаввур ҳосил қилиш мумкин бўлади. Шу мақсадда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ва аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, маҳаллалардаги ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва экологик барқарор фаолият турлари билан яқиндан танишилди.
Мактаб биносининг иситиш тизими қай ҳолатда?
Депутатлар Чимбой туманидаги 49-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлишди. Мактабда энергия ресурслари – электр энергияси, кўмир, табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳолати атрофлича ўрганилди. Мактаб биносининг иситиш тизими, электр таъминоти барқарорлиги, ёқилғи захиралари, энергия ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, айниқса куз-қиш мавсумида ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш муҳимлиги таъкидланди.
Ҳунардан ризқинг унар
Экологик партия фракцияси аъзолари Чимбой тумани «Қоракўл» маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ҳунарманд Азамат Турекеевнинг «қора уй» устахонасида бўлиб, ҳунармандчилик фаолияти ҳамда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.
Устахонада тайёрланаётган маҳсулотлар, миллий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш, экологик тоза хомашё ва ресурслардан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Қора уй» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу иқлимга мослашувчан ва табиат билан уйғун яшаш тамойилларига асосланган ноёб меъморий мерос ҳисобланади.
Қорақалпоғистон ёшлари билан мулоқот
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари ва аъзолари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ёшлар билан учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг ташаббуслари ва таклифларини жойида ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунинг учун ҳам Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ёшлар билан очиқ мулоқот қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Мулоқот давомида Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш, Оролбўйи ҳудудида барқарор ривожланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида экологик хавфсиз технологияларни жорий этиш, сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, иқлим ўзгариши шароитида агротехнологияларни ривожлантириш, шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш, ёшларнинг илмий изланишлари ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Талаба-ёшлар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тингланиб, уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
ЎЭП Марказий кенгаши
матбуот хизмати
Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала
🕔15:13, 23.07.2026
✔40
Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.
Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови
🕔15:10, 23.07.2026
✔42
«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.
Батафсил
Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам
🕔15:07, 23.07.2026
✔39
Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.
Батафсил