Экология      Бош саҳифа

Миришкорнинг чўл ҳудудларида яйловлар тикланишга муҳтож

Қашқадарё – чўл ва яйловларга энг бой ҳудудлардан бири. Иқлим ўзгаришлари тобора чуқурлашиб бораётган, биохилма-хиллик камая­ётган бугунги шароитда яйловлар ҳамда чўлларни муҳофаза қилиш жуда долзарб ҳисобланади. Ўзбекис­тон Экологик партияси ва унинг депутатлари бунга масъул ташкилотлар ҳамда жамоатчилик эътиборини доимий қаратиб келмоқда.

Миришкорнинг чўл ҳудудларида  яйловлар  тикланишга  муҳтож

Миришкор тумани марказидан 30 километр узоқликдаги Авазчўл кенгликларида жойлашган чегара олди «Бўстон» маҳалласи ҳудудида туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши ҳамкорлигида деградацияга учраган яйлов майдонларини рекультивация қилиш, чўл зонаси учун хос яйлов ўсимликларининг бирламчи уруғчилик плантацияларини барпо этиш ҳамда яйловларни босқичма-босқич яшиллаштиришга бағишланган амалий-кўргазмали семинар ўтказилди.

Унда туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгашига Экопартиядан сайланган депутат Файзулло Ғуломов, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан келган илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, партия фаоллари, Қашқадарё вилояти ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси масъуллари, Туркман миллий маданий маркази раҳбари, «Дўстлик» ордени соҳиби Умрзоқ Қувватов, ҳудудий кенгаш депутатлари, вилоятда фаолият юритаётган яйлов чорвачилиги йўналишидаги корхоналар раҳбарлари, маҳаллалар – жами 500 нафарга яқин мутахассислар иштирок этди.

Семинарда сўзга чиққанлар чўл ҳудудларида яйлов майдонларини қайта тиклаш, чўл ўсимликларининг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш бўйича мутахассисларга кўрсатмалар беришди. Шунингдек, келгусида уруғчилик майдонларини янада кўпайтириб, етарли уруғ билан таъминлаш ҳақида фикрларини билдирди.

– Яйловлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, минтақамизда экологик мувозанатни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини яхшилашда асосий табиий манбалардан бири ҳисобланади, – дейди халқ депутатлари туман кенгаши депутати, қоракўлчилик-чорвачилик йўналишидаги корхона раҳбари Зулфиқор Сафаров. – Чўл ва ярим чўл ҳудудларида иҳота дарахтзорларини барпо этиш, инқирозга учраган яйлов майдонларини қайта тиклаш ишлари амалга оширилмагани туфайли шамол таъсирида тупроқ эрозияси кучайиб, чанг-тўзонлар ҳосил бўлиш жадаллиги ортмоқда.

Миришкор туманида Республика Чорвачилик ва ветеринарияни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан чўл ландшафтларини тиклашга қаратилган йирик экологик-агроботаник лойиҳа амалиётга жорий этилди.

Ўтган йилда 1000 гектар майдон рекультивация қилинган бўлса, жорий йилда ҳашар ва жамоатчилик иштироки асосида яна 1000 гектарда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 14 турдаги қимматли кўп йиллик чўл ўсимликлари – саксовул, қараган, черкес, илоқ, изен, коврак, чуған ва бошқа ноёб флора вакилларининг уруғлари экилди. Ушбу ишлар минтақанинг яйлов потенциалини ошириш, шамол эрозиясига қарши табиий барьерни шакллантириш ҳамда чорвачилик учун барқарор ем-­озуқа базасини яратишга хизмат қилади.

Мазкур семинарнинг фойдали томони, яйлов хўжалигига доир илмий-амалий ишланмалар, соҳага доир препаратлар, чўл ўсимликларининг уруғчилик технологиялари, агротехник тадбирлар намойиш этилди. Шунингдек, туячилик, йилқичилик, қўйчилик, овчилик, қолаверса, агротехника воситалари ҳамда маҳаллий миллий таомлар кўргазмалари ташкиллаштирилиб, иштирокчиларга кенг қамровли маълумотлар тақдим қилинди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу ташаббус Миришкор туманида экологик барқарорликни таъминлаш, чўл ландшафтларининг табиий ресурс салоҳиятини тиклаш ва яйлов чорвачилигини замонавий илмий ёндашувлар асосида ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

🕔14:44, 22.10.2026 ✔22

Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

Батафсил
Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

🕔14:32, 22.10.2026 ✔19

Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

Батафсил
Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

🕔13:19, 15.10.2026 ✔95

Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Марказий Осиё:  «Тоза ҳаво»  йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик

    Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.

    ✔ 22    🕔 14:44, 22.10.2026
  • Сувнинг ифлосланиш навбати  Салардан кейин  Чирчиққами?

    Сувнинг ифлосланиш навбати Салардан кейин Чирчиққами?

    Салар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.

    ✔ 19    🕔 14:32, 22.10.2026
  • Ёшлар минбарида янграган  дадил фикрлар

    Ёшлар минбарида янграган дадил фикрлар

    Сиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.

    ✔ 95    🕔 13:19, 15.10.2026
  • Бухорода экологик  плоггинг акцияси

    Бухорода экологик плоггинг акцияси

    Бухоро давлат техника университетида ЎЭП Бухоро вилоят кенгаши ҳамкорлигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган экологик плоггинг акцияси ташкил этилди.

    ✔ 93    🕔 13:16, 15.10.2026
  • PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

    Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

    ✔ 115    🕔 14:57, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар