Марказий Осиё: «Тоза ҳаво» йўлида минтақавий ҳамкорлик
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилҲаводаги заҳарли моддаларнинг узоқ муддат таъсири мунтазам жисмоний машқлар таъсирини икки бараваргача камайтириши мумкин. Лондон Қироллик коллежи тадқиқотчилари иштирокидаги халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келди. Тадқиқот натижалари BМC Medicine журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда Буюк Британия, Тайван, Хитой, Дания ва АҚШдан 1,5 миллиондан ортиқ катта ёшли кишилар иштирок этди. Иштирокчилар ўн йилдан зиёд кузатилган, уларнинг жисмоний фаоллик даражаси ва атрофдаги ҳаво сифати баҳоланган. PM 2,5 майда заррачалар концентрациясига алоҳида эътибор қаратилган. Бу кичик ифлослантирувчи моддалар ўпкага чуқур кириб, сўнг қон оқимига ўтиш хусусиятига эга.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳафтасига камида икки ярим соат машқ қилганларда мунтазам жисмоний машқлар барча сабабларга кўра ўлим хавфини тахминан 30 фоизга камайтирган. Бироқ одам ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда яшаса, бу таъсир сезиларли даражада пасайган.
PM 2,5 нинг ўртача йиллик концентрацияси 25 мкг/м3 дан ошганда ҳимоя таъсири тахминан икки баравар – 12-15 фоизгача камайган.
Оғирроқ шароитларда – ифлосланиш даражаси 35 мкг/м3 дан юқори бўлганда, машғулотларнинг фойдаси янада кучлироқ пасайган. Олимларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг тахминан учдан бир қисми ҳавонинг шундай ифлосланишига дучор бўлади.
Лондон Қироллик коллежи профессори Эндрю Стептоунинг айтишича, заҳарли ҳаво жисмоний машқларнинг саломатликка таъсирини сусайтириши мумкин, аммо уларнинг фойдали таъсирини бутунлай йўққа чиқармайди. Олимларнинг таъкидлашича, таҳлилга бошқа омиллар – даромад, таълим, чекиш ва сурункали касалликларнинг мавжудлиги ҳам киритилган, бу эса хулосаларнинг ишончлилигини оширади.
Шу ўринда «Марказий Осиёнинг тоза ҳавоси» консорциумини ташкил этиш кейинги пайтларда жамоатчиликни энг кўп қизиқтираётган ташаббус, деб аташ мумкин.
БатафсилСалар каналида балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар ҳали унутилмасидан (Газетамизнинг ўтган сонида ушбу мавзу бўйича мақола эълон қилинган – таҳр.), ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсининг қизил тусга киргани акс этган видеолар тарқалди.
БатафсилСиёсатчининг кучи нафақат ислоҳотлар самарасини олдиндан кўра билиш, балки унинг аҳамиятини жамоатчиликка ишончли далиллар билан тушунтира олиш, одамларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштириш маҳоратида ҳам кўринади. Бунинг учун теран тафаккур, аниқ мақсад ва чинакам нотиқлик маҳорати зарур.
Батафсил