Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилБарча аёлга таниш ҳолат: эрталаб нонушта тайёрлайсиз, ишга кетишга ҳозирланасиз, болаларни мактаб ёки боғчага олиб бориш учун кийинтирасиз.
Буларнинг барчасини эрталаб ишга кеч қолмаслик учун шошиб бажарасиз. Аммо шу пайт катта фарзандингиз дафтарини қидириб қолади, кичиги ўйинчоқларини титишни бошлайди...
Болалар барча ишни ўз вақтида қилишни қачон ўрганади? Қачондан бошлаб онасига кўмаклаша бошлайди?
Психологларнинг фикрича, бола вақтни тақсимлашни ўрганиши, қачон нима қилишни тушуниб етишини кутиш бефойда. Яхшиси, уларда жавобгарлик ва ташаббускорлик ҳиссини шакллантириш лозим. Бунинг учун эса...
Муҳим ишлар рўйхати
Ҳар бир оилада бажарилиши керак бўлган ишлар рўйхати бор. Одатда, бу рўйхат онанинг вазифалари билангина чегараланади ва болалар унга деярли эътибор бермайди. Хўш, фарзандингиз ўқиш ва ёзишни биладими? Унда рўйхатга болаларнинг вазифаларини ҳам киритиш вақти келди. Масалан:
Бозорга тушиш — дадамиз...
Овқат тайёрлаш — ойимиз...
Идишларни ювиш — Нигора...
Чиқиндиларни тўкиш — Азамат...
Рўйхатдаги ишлардан ўзига тегишлисини бажариб бўлган одам унинг рўпарасига белги қўйсин. Бу одат болаларда ҳам қизиқиш уйғотади, ҳам тартиб билан ишлаш кўникмасини пайдо қилади. Уй юмушларини бундай ташкиллаштириш онага кўмаклашиш, болаларни меҳнатга, вақтни тўғри тақсимлашга ўргатишдан ташқари, уларда масъулият ҳиссини ҳам шакллантиради.
Юмушлар рўйхати ҳаммага бирдек кўринадиган жойда, масалан, совитгич ёки ошхонадаги столга яқин деворга илингани маъқул. Ундаги ишларни бажариш ва белги қўйишда аввал ўзингиз намуна кўрсатинг. Бошқаларга тегишли бандлар бажарилиб, фақат ўзига қарашли қисм белгиланмай қолаётганини кўрган бола ҳаракатга тушиб қолади.
Бир куннинг хулосаси
Кун якунида болаларга хулоса қилишни ўргатинг. Бугун бажариш учун нималар режалаштирилган эди-ю, нималар қилинганини бир ҳисоб-китоб қилиб кўрсин. Режадаги ишларнинг бирортаси бажарилмай қолганда, фарзандингиздан бунга, албатта, изоҳ сўранг. У келтирган сабабларни диққат билан тингланг. Кейинги сафар бундай бўлмаслиги учун нима қилиш кераклигини унинг ўзидан эшитинг. Шунда болада ўз-ўзига ҳисоб бериш, таҳлил қилиш, самарали ишлаш йўлини топиш кўникмаси пайдо бўлади.
Режалаштирилган ишлар тўлиқ бажарилган кунда эса, уларни мақташ, ширинлик билан сийлаб қўйиш ҳам эсдан чиқмаслиги керак.
Дилроз АБРАЕВА
тайёрлади.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил