Экоолам      Бош саҳифа

Хивада экологик маданият юксалмоқда

Хива шаҳри сўнгги йилларда нафақат тарихий обидалари, балки экологик ташаббуслари билан ҳам эътиборни тортмоқда.

Хивада  экологик маданият юксалмоқда

Шу кунларда шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан бир қатор амалий экологик тадбирлар ўтказилди. Улардан бири «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш акцияси бўлса, иккинчиси «Ичанқалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида «Тозалик ойлиги» доирасида ташкил этилган плогинг тадбиридир.

Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши ва Хива шаҳар кенгашлари ташаббуси билан «Арда Хива» туристик мажмуаси олдидаги экин майдонида навбатдаги кўчат экиш акцияси ўтказилди. Тадбирда партиянинг Марказий кенгаши вакиллари, партия фаоллари, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби аъзолари, ёш экологлар қаноти вакиллари ҳамда кўнгиллилар фаол иштирок этишди.

Кўчат экиш акцияси давомида воҳа иқлимига мос бўлган 200 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ушбу ҳудудда «Яшил боғ» барпо қилинди. Дарахт экиш асносида мутахассислар иштирокчиларга дарахт кўчатларини танлашда иқлим шароитини инобатга олиш, ўсимликнинг тупроқ таркибига мослиги, сувга бўлган талаби, шамол ва ҳароратга чидамлилиги каби муҳим омиллар ҳақида батафсил тушунтириш берди.

– Бугунги акцияда кўплаб ёшлар, аёллар, кўнгиллиларни кўрганимдан жуда мамнун бўлдим. Бу жамиятимизда экологик маданият тобора кенг қулоч ёзаётганидан далолатдир, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Экологик таълим, яшил тадқиқот ва лойиҳалар офиси раҳбари Ҳусанбой Дадабоев. – Агар барчамиз шу руҳда бирлашсак, мамлакатимизда янада тоза, соғлом ва яшил муҳитни яратишимиз шубҳасиз.

Тадбир нафақат ҳудуднинг янада кўркам бўлишига, балки аҳоли ўртасида табиатга меҳр ва масъулият ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди.

Хивада экологик фаоллик шу билан чекланмаяпти. Ичанқалъанинг Ота дарвоза олдидаги яшил майдонда «Тозалик ойлиги» доирасида «Табиат учун бирлашайлик» шиори остида плогинг акцияси ҳам ўтказилди. Акция давомида ҳудудда чиқиндилар йиғилди, сайёҳлар ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.

– Тозалик остонадан бошланади. Ҳар биримиз уйимиз, маҳалламиз ёки иш жойимизда тозаликка эътибор қилсак, бу нафақат атроф-муҳитга, балки ўз ҳаётимизга бўлган ҳурматимизнинг ифодасидир. Энг муҳими, бу одат умумий экологик маданиятимизнинг шаклланишига хизмат қилади, – дейди партия Мараказий кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар ва назорат-таҳлил бўлими бошлиғи Комилжон Жўраев.

Хивада ўтказилган ушбу икки йирик экологик тадбир – кўчат экиш ва плогинг акциялари жамиятда экологик онгни юксалтириш, ёшлар ва аҳолининг табиатга масъулиятли муносабатини шакллантиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу каби ташаббусларнинг мунтазам давом эттирилиши Хива шаҳри ва бутун юртимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб қолади.

 

Дилмурод МАШАРИПОВ,

ЎЭП Хива шаҳар кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔28

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔23

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔19

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 28    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 23    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 19    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 50    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 89    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар