Экоолам      Бош саҳифа

Сув омборлари қутбларни ўзгартирмоқда, Ер учун бу хавфлими?

Гарвард университети олимлари бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи инсон фаолиятининг Ер физикасига таъсири ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

Сув омборлари  қутбларни  ўзгартирмоқда,  Ер учун бу  хавфлими?

Одатда сунъий сув омборлари қурилиши сув ресурсларини бошқариш ва энергия ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса-да, муаллифлар миллионлаб куб метр сувни тўплаб турган тўғонлар Ер қутбларининг силжишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳодиса True Polar Wander (TPW) – «ҳақиқий қутб силжиши» деб аталади ва у Ер юзасидаги массани қайта тақсимланиши натижасида юзага келади.

Наташа Валенцич бошчилигидаги жамоа GRanD (Global Reservoir and Dam) маълумотлар базасидаги 0,1 км³ дан катта ҳажмга эга 6862 та сунъий сув омборини 1835 — 2011 йиллар оралиғида таҳлил қилган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу омборларда сақланган сув­нинг умумий ҳажми ўртача денгиз сатҳини 21,8 мм га пасайтирган.

Шундан 88 фоизи (19 мм) 1950 йилдан кейин тўпланган бўлиб, бу XX асрнинг иккинчи ярмида Қутб йўналиши ва тезлигига сезиларли таъсир кўрсатган.

Таҳлилларда Ернинг PREM модели ва илғор рақамли алгоритмлар қўлланган. Тадқиқотчилар Ер деформациясини эластик деб фараз қилишган, шунингдек, планетар айланиш, океан массаларининг қайта тақсимланиши ва сувнинг тўғонларда тўп­ланиши жараёнлари ҳам инобатга олинган.

Олимларнинг ҳисоблашича, 1835 — 1954 йиллар оралиғида қутб 103,4°E (шарқ) йўналишда 20,5 см силжиган (шундан атиги 0,7 см XIX асрда). Аммо 1954 йилдан кейин йўналиш -117,5°E (шарқ) томон ўзгарган ва қутб 57,1 см ғарбга силжиган.

Умуман олганда, 1835 — 2011 йиллар оралиғидаги Қутб йўли 113,4 см ни ташкил этган, шундан 103,8 см XX асрга тўғри келади.

Ўртача силжиш тезлиги XX асрда -0,30; -0,23 см/йил деб баҳоланган. Солиштириш учун, Чао ва Адхикари жамоалари илгари бу қийматни -0,14; -0,78 см/йил деб ҳисоб­лашган.

Бу йўналиш ўзгариши йирик сув омборларининг географик тақсимланиши билан боғлиқ: 1950 йилгача уларнинг кўпи Шимолий Америкада, кейинчалик эса Осиё ва Шарқий Африкада қурилган. Натижада Ер айланиш ўқи қўшимча масса жойлашган томонга қарама-қарши тарафга силжиган – бу бурчак моменти сақланиш қонунига мос келади.

GRanD маълумотларига кўра, сақланган сув ҳажми Халқаро Катта Тўғонлар Комиссияси (WRD) маълумотларидан 28 % кам. Тадқиқотчилар бу фарқ асосан 0,1 км³ дан кичик минглаб сув омборлари ҳисобга олинмагани натижани ўзгартирадими, деб текширишган.

Қўшимча 6 мингта кичик омборни ҳисобга олганда ҳам қутб деярли ўзгармаган, демак, уларнинг таъсири аҳамиятсиз экани аниқланган.

XX асрнинг биринчи ярмида Қутб асосан сув омборлари сабабли юзага келган бўлса, иккинчи ярмида океан массаларининг қайта тақсимланиши ҳам шунчалик муҳим бўлган. 1835 — 2011 йиллар оралиғидаги 44 см ли қутб силжишига икки омил ҳам деярли тенг даражада таъсир кўрсатган.

Шунинг учун инсон фаолиятининг Ер айланишига таъсирини баҳолашда икки жараённи ҳам биргаликда ҳисобга олиш зарур.

Валенцич ва ҳамкасбларининг тадқиқоти шуни кўрсатадики, сўнгги икки асрда инсон томонидан сув тўпланиши Ер қутбини 1 метрдан ортиқ силжитган. Бу ҳаракат бир йўналишда эмас, балки ўзгарувчан бўлган. 1954-йилдан кейин йўналиш бутунлай тес­кари томонга ўтган.

XX асрнинг иккинчи ярмидаги қутб ҳаракат тезлиги биринчи ярмидагидан 3 баробар юқори бўлган.

Бу инсон муҳандислик фаолияти (тўғон қурилиши) Ернинг энг асосий физик хусусиятлари – айланиш ўқи ва қутблар жойлашувига ҳам таъсир кўрсатишини аниқ исботлаган илмий тадқиқотлардан биридир.

 

Саида РУСТАМ қизи

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔26

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔21

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔18

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 26    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 21    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 18    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 48    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 88    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар