Экоолам      Бош саҳифа

Олимлар ҳайратда: 300 йиллик тупроқда микропластиклар топилди

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, микропластик деб аталадиган майда пластмасса заррачалари асрлар давомида чуқур ер остигача кириб борган.

Олимлар ҳайратда: 300 йиллик тупроқда микропластиклар топилди

Латвиядаги тадқиқотчилар кўл тубидан олинган балчиқни ўрганишди. Улар 1700 йилларда вужудга келган тупроқнинг чуқур қатламларида мик­ропластиклар борлигини кўриб ҳайрон бўлишди. Бу инсон пластмассани ихтиро қилишидан анча олдин ҳосил бўлган тупроқ қатламидир.

Бу кашфиёт ҳайрат билан бирга жиддий саволларни ҳам келтириб чиқаради: демак, микропластиклар фақат юзада қолмайди, балки йиллар давомида чуқур қатламларга тушиб боради. Шу сабабли олимлар тупроқдаги пластмассали тупроқ қатламларига суянган ҳолда тарихни аниқ белгилаш имкониятига эга бўлмаслиги мумкин.

Бугунги кунда микропластиклар ҳаётимизнинг ҳар бир бурчагига кириб улгурган: океанларда, ҳавода, озиқ-овқатимизда ва ҳатто инсон организмида ҳам бор.

Олимлар эса ҳозир шу заррачалар қандай тарқалишини, соғлиққа таъсирини ва улардан табиатни қандай тозалаш мумкинлигини излашда давом этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар