Экоолам      Бош саҳифа

Ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг делегацияси «Хитой – Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқотининг иккинчи сессияси ҳамда «Марказий Осиё – Хитой» 12-ҳамкорлик форуми доирасида Хитой Халқ Республикасида бўлди. Унда Марказий Осиё ва Хитойдан 20 дан зиёд сиёсий партия раҳбарлари иштирок этишди.

Ўзаро  ишонч  ва  дўстликка    асосланган ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев ҳам делегация таркибида Хитой Халқ Республикасида бўлиб, тадбирларда фаол иштирок этди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегациясининг Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раисининг ўринбосари, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг аъзоси Ши Тайфэн билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Хитой – Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон билан алоқалар ҳар томонлама ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ҳамда Хитой етакчисининг ўзаро ишончга асосланган дўстона ва илиқ муносабатлари муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

Хитой томони Ўзбекистон сиёсий партия­ларига бошқарув, яшил иқтисодиёт, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш ва кадрларни ўқитишда яқиндан ёрдам беришга ва тажриба алмашишга тайёр экани урғуланди.

Ўзбекистон делегациясининг ХКП Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Лю Хайсин билан мулоқоти ҳам юқори даражада бўлди.

Суҳбат аввалида кейинги йилларда Ўзбекис­тон – Хитой муносабатлари ҳар томонлама, кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, икки давлат ўртасидаги муносабатлар янгича форматга эга бўлгани, мамлакатларимиз халқаро майдонда ҳам фаол ва самарали ҳамкорлик қилаётгани алоҳида эътироф этилди.

Томонлар Ўзбекис­тон ва Хитой  ўртасида олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга оширишда сиёсий партиялар ва парламентларнинг ўрни ва роли бўйича фикр алмашди.

Шунингдек, «яшил» энергетика, транспорт-логистика ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини янада ривожлантиришда партиялараро ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари  муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида қабул қилинган ҳар йилги Давлат дастурлари асосида мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида туб ислоҳотлар муваффақиятли ва самарали амалга оширилаётгани Хитой юқори расмий вакиллари томонидан алоҳида эътироф этилди.

Хитой томони Ўзбекистон етакчисининг олиб бораётган оқилона ва прагматик сиёсати туфайли Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий, савдо, инвестиция, маданий-гуманитар соҳаларда юксак натижаларга эришаётганини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама алоқалар фаоллашиб бораётгани, бунда эса Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзаро ташрифлари ва олий даражада эришилган келишувлар муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси юқори савияда ташкил этилгани ва муваффақиятли ўтганлигига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев «Хитой – Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқотида сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда янги, стратегик босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, экологик хавфсизликни таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш бўйича муҳим ислоҳотларни амалга оширмоқда. Биргина мисол, 2021 йилгача мамлакатимизда яшил энергетика улуши деярли нолга тенг эди. Аммо сўнгги икки йил ичида бу соҳада улкан ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, Ўзбекистонда 2024 йилда қайта тикланувчи энергия улуши 16 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 26 фоизга етди.

Биз 2030 йилгача яшил энергия улушини 54 фоизга етказишни мақсад қилганмиз, дея қўшимча қилди Экопартия раҳбари.

Партия раиси сифатида Абдушукур Ҳамзаев Марказий Осиё ва Хитойдаги барча сиёсий партиялар, экологик жамоат ташкилотлари минтақада экологик барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда бирлашиши, инновацион ва илмий ғояларни доимий алмашиб туриш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Бу эса бўлиб ўтган мулоқотда иштирок этган партия раҳбарлари томонидан якдиллик билан маъқулланди.

Шунингдек, мулоқот давомида бу форматдаги учрашувлар бардавом бўлишига келишилди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔26

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔22

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔18

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 26    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 22    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 18    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 48    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 88    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар