Экоолам      Бош саҳифа

Юртимиз бўйлаб «ЮНЕСКО боғлари» бўлади

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ЮНЕСКОнинг 80 йиллиги муносабати билан дарахт кўчатлари экилди.

Юртимиз бўйлаб  «ЮНЕСКО боғлари» бўлади

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида 2000 дан ортиқ, Бухоро вилоятининг  Бухоро шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» боғида 2000 туп, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 6500 туп, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 6000 туп, Наманган вилояти Давлатобод туманида 5000 туп дарахт экилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 1700 туп, Навоий вилояти Кармана туманида 2000 туп, Тошкент шаҳрида 1000 туп, Қашқадарё вилояти Қарши туманида 2000 туп, Андижон вилоятида эса 6000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Маълумот учун, айни дамда Самарқанд ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилмоқда. Тадбир доирасида «Боқий шаҳар»да ва Самарқанд вилоятининг Қорасув ҳудудида ҳам дарахтлар экилди. Бу ҳудудларда ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига бағишлаб яшил боғ барпо этилмоқда ва рамзий маънода 80 мингта дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Таъкидлаш жоизки, яшил боғ 9 қисмга бўлинади ва Соҳибқирон Амир Темурнинг машҳур 9 та боғи хусусиятларини ўзида акс эттиради. Мазкур боғ ЮНЕСКОнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги тамойилларига тўлиқ мос келади ҳамда Ўзбекистон экологик ташаббусларда бардавом эканлигини ифодалайди.

 

Экология вазирлиги матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар