Экоолам      Бош саҳифа

Яшил келажак сари: Жиззах ёш экофаолларни бирлаштирди

Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди

Форум доирасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолида экологик онгни юксалтириш ҳамда ёшларнинг табиатга муносабатини кучайтиришга қаратилган бир қатор амалий тадбирлар ўтказилди.

Форум Жиззах политехника институти стадионида «5000 қадам юриш» акцияси билан бошланганининг ўзиёқ мазмунли. 250 нафардан ортиқ ёшлар ва фаоллар иштирок этган бу тадбир, экологик ғояларни соғлом турмуш тарзи билан чамбарчас боғлашга хизмат қилади.

Экологик онг ва соғлом ҳаёт тарзи бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. Жамоатчиликни ҳаракатга чорлаш орқали нафақат саломатликни мус­таҳкамлаш, балки атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик маданияти шакллантирилади.

Акциянинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, бир вақтнинг ўзида табиат ва инсон саломатлиги ўртасидаги боғлиқликка эътибор қаратиш бўлди.

Форум доирасида «Иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланишда илм-фан ютуқлари» мавзусида респуб­лика илмий-амалий конференцияси ҳам ўтказилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ўз чиқишида иқлим ўзгариши, чиқиндилар муаммоси ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарурати ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, барқарор ривожланишда илм-фан ва инновацион ғояларнинг ўрни катта эканини таъкидлади.

Конференцияда иқтидорли ёшлар экология соҳасидаги янги лойиҳаларини тақдим этдилар. Улар орасида сувни тежовчи тизимлар, қайта тикланувчи энергия манбалари ва чиқиндиларни қайта ишлашга оид ишланмалар бор. Партия ва мутахассислар мазкур лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар беришди.

Энергия самарадорлиги, қайта тикланувчи ресурслар ва маҳсулотларнинг экологик хавфсизлигига урғу берилиши – бугунги Ўзбекистон иқтисодиёти учун жуда долзарб. Иқлим муаммоларини фақатгина дарахт экиш билан эмас, балки илмий ёндашув ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлар орқали ҳал қилиш зарур.

Форум доирасида Шароф Рашидов тумани «Тоқчилик» маҳалласининг 61-мактаб ҳовлисида кўчат экиш акцияси ҳам ўтказилди. Ёшлар томонидан экланган ҳар бир кўчат – бу нафақат яшилланиш, балки табиатга бўлган эътибор ва масъулият рамзи сифатида қабул қилинди.

Анжуман давомида иқтидорли ёшлар томонидан тақдим этилган бир қатор истиқболли лойиҳалар, айниқса, партия вакилларининг бу лойиҳаларни амалиётга жорий этишда ёрдам бериш ва мутахассисларни жалб қилиш ваъдаси – илмий изланишларни реал ҳаётга татбиқ этиш учун мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, экологик муаммоларга илмий-инновацион ёндашув барқарор ривож­ланишнинг калитидир. Ёшларни шу жараёнга фаол жалб қилиш, улардаги ғояларни қўллаб-қувватлаш – Ўзбекистоннинг «Яшил келажак» стратегиясини амалга оширишнинг муҳим шартидир.

Форум якунида ёшлар учун экологик кўргазмали дарс ҳам ўтилди. Унда дарахтларнинг инсон ҳаётидаги ўрни, ҳавони тозалашдаги аҳамияти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид маълумотлар берилди.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔27

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

🕔10:59, 04.12.2025 ✔22

Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

Батафсил
Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

🕔10:54, 04.12.2025 ✔19

Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 09-Январ  
49 48 46 45 44 43 42
41 40 39 38 37 36 35
34 33 32 31 30 29 28
27 26 25 24 23 22 21
20 19 18 17 16 15 14
13 12 11 10 9 8 7
6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

    Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

    Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

    ✔ 27    🕔 11:00, 04.12.2025
  • Сунъий  ёмғир  атмосфера  ҳавосини  тозалашда қанчалик самарали?

    Сунъий ёмғир атмосфера ҳавосини тозалашда қанчалик самарали?

    Тошкент шаҳрида бир неча ҳафтадан буён давом этаётган ҳаво ифлосланиши фонида сунъий ёмғир ёғдириш масаласи яна муҳокамалар майдонига чиқди. Тўғри, юртимиз осмонида сунъий ёмғир ёғдириш ҳақида бир неча йиллардан буён айтиб келинади.

    ✔ 22    🕔 10:59, 04.12.2025
  • Уй ҳавосини  энг яхши  тозаловчи  етита ўсимлик

    Уй ҳавосини энг яхши тозаловчи етита ўсимлик

    Қиммат техникалар эмас, табиий йўллар самарали ва зарарсиз

    ✔ 19    🕔 10:54, 04.12.2025
  • CITES Конвенцияси:  Сайёрамиздаги ноёб  турларни асрашга  жиддий  чорлов

    CITES Конвенцияси: Сайёрамиздаги ноёб турларни асрашга жиддий чорлов

    Инсониятнинг табиат билан муносабати асрлар давомида доимий мувозанатсизлик билан кечди. Замонавий глобализация даврида эса ноёб ўсимликлар ва жониворлар эндиликда фақатгина табиий бойлик эмас, балки халқаро бозорнинг қимматбаҳо маҳсулотига айланиб, бу мувозанатсизлик янада кучайишига сабаб бўлди.

    ✔ 49    🕔 15:47, 27.11.2025
  • Самарқандда – CITES CoP20    Бу халқаро  анжумандан қандай натижалар  кутилмоқда?

    Самарқандда – CITES CoP20 Бу халқаро анжумандан қандай натижалар кутилмоқда?

    Жорий йилнинг энг муҳим табиатни муҳофаза қилиш тадбирларидан бири бошланишига оз қолди – 24 ноябрдан 5 декабргача «Silk Road Samarkand» туризм мажмуаси йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари билан халқаро савдони тартибга солиш тўғрисидаги конвенция томонлари конференциясининг 20-сессияcи – CITES CoP20 мезбони бўлади.

    ✔ 88    🕔 15:36, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Эшитдингизми?

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.


Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар